Тинч ва осойишта кунлар шукронаси
Ҳар гал Мустақиллик байрами яқинлашган сари кўнглим ёришиб кетади. Шундай табаррук кунларга етказганига шукроналикдан қувонаман.
Умр бўйи туманимиз ишлаб чиқаришининг турли соҳаларида баҳоли қудрат, эл-юрт фаровонлиги йўлида меҳнат қилдим. Бир нарса кўнглимга таскин беради доим. Бу – азиз халқим олдида юзим ёруғлигидан. Бугунги фаровон обод кунларга биз осонликча эришмадик. Ҳар битта оиланинг бир жиддий ташвиши бўларди. Кимнидир иқтисодий етишмовчилик, кимнидир маънавий камситилиш қийнарди. Ҳукуматдан ер олиб, тер тўкиб ҳосил йиққан деҳқон кузда ер берган "ҳотамтой ҳукумат”га "гўшт план” учун мол, "сариёғ план” ва "тухум план” учун болаларнинг ризқини қийиб сариёғ билан тухум топширарди. Ўзига эса... Ўзига том боши тўла жўхорипоя билан ғўзапоя қоларди, холос. Кимлардир ўйлаб топган ҳар хил "план-план”ларни биз ҳам бажаришга мажбур эдик.
Бугун бундай маънисиз "план”лар йўқ. Худога шукур, Президент Фармони билан кафолатланган ўз хусусий томорқамизда етиштирган маҳсулотларнинг барчаси ўзимизники. Қўраларимиз мол-ҳолга, қўй-қўзи-ю паррандага тўла.
Кексайиб, ишга лаёқатимиз пасайса, давлат нафақа тайинлаяпти. Ўғил-қизларимиз жаҳон андозаларига мос таълим-тарбия олишаяпти. Бозорларимиз тўкин, ҳаётимиз фаровон. Тадбиркорлик қилиш ниятимиз бўлса, давлат ўз ҳимоясига олаётир, ғамхўрлик кўрсатаётир. Бундан ортиқ бахт борми инсон учун! Энг муҳими, юртимизда тинчлик-осойишталик, Халқимиз ўзаро аҳил, меҳр-оқибатли. Аҳиллик ва меҳр-оқибат ҳоким бўлган жойда файз-барака ва тараққиёт бўлади. Ана шундай ўсиш, ривожланиш, тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган Ўзбекистон фуқароси эканлигимдан ҳамиша фахрланаман, шуроналар айтаман.
Янгибой РАЖАБОВ,
меҳнат фахрийси,
"Қангли” овули.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶