ТАБИАТГА 33 696 000 СЎМ МИҚДОРИДА ЗАРАР ЕТКАЗГАН ШАХСЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Атроф-муҳит дахлсизлиги кўп жиҳатдан жонли табиатни асраб-авайлаш, фауна ва флорага эҳтиёткорона муносабатда бўлишга боғлиқ. Айниқса, табиат бағридаги турли хил жонзотларга нисбатан шафқатсизлик қилиш инсон учун жуда қимматга тушади. Сабаби, ҳар бир жонзотнинг табиий барқарорликни таъминлаш, мувозанатни сақлашдаги ўрни жуда муҳим.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш қўмитасининг Амударё туман инспекцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Орол бўйи табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳамда Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган экологик рейд тадбири давомида Амударё туманида яшовчи фуқаролар Ш.Ю ва С.Е, А.Слар томонидан Элликқалъа туманининг "Чуқур Қоқ" ОФЙ ҳудудидаги коллектордан ноқонуний равишда 86 дона илонбалиқ ва 75 дона зоғорабалиқ, 48 дона қизилқанот, 2 дона судак балиғи, жами 211 дона балиқларни 10 дона лескали тўр билан овлаб келаётган вақтларида Элликқалъа тумани ҳудудида тўхтатилди.
Ўрганишлар давомида табиатга 33 696 000 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди. Шу сабабли қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, айни пайтда Орол бўйи табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳ.Соатов, Ғ.Искандаров, Амударё туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶