65-СОНЛИ МАКТАБДА ЭРКИН ВОҲИДОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАБ ОЧИҚ ДАРС ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Эркин Воҳидов ўзбек миллий адабиётининг ёрқин юлдузларидан бири эди. У чуқур фалсафий умумлашмалар даражасига кўтарилган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамонидир. Шу боис умумтаълим мактабларида шоирнинг ижоди ва ҳаёти чуқур ўрганилиб келинмоқда.
22 декабрь куни 65-сонли мактабнинг 6-синфида адабиёт фанидан ўзбек халқининг ардоқли шоири Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижоди бўйича бир соатлик очиқ дарс ташкил этилди. Машғулот давомида ўқувчиларга атоқли шоир ва адибнинг сермазмун, бадиий юксак шеър ва достонлари, драматик асарларида она-юртимиз ва халқимизга, миллий қадриятларимизга меҳр ва садоқат туйғусини катта маҳорат билан тараннум этгани, бетакрор ижоди миллий руҳи ва халқчиллиги, ҳаётийлиги билан адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин эгаллагани хусусида кенг маълумотлар берилди. Дарснинг мустаҳкамлаш қисмида ўқувчилар адиб ҳаёти ва ижоди тўғрисида берилган саволларга гуруҳларга бўлинган ҳолда жавоб бердилар. Шунингдек, ўқувчилар шоирнинг шеърларини, достонларидан парчаларни ифодали ёд айтиб бердилар.
Очиқ дарсни мактабнинг она тили ва адабиёти метод бирлашма раиси Б.Тлубоева, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Насириллаев ва шу мактаб ўқитувчиси А.Эрбоевалар кузатиб бордилар.
Қизиқарли ўтган дарс барчага манзур бўлди.
Анора Қозоқова, 65-сонли мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶