БОШ ҚОМУСИМИЗ БАРЧА ЖАБҲАЛАРДА АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТЎЛИҚ КАФОЛАТЛАЙДИ
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва кафолатлари белгиланган бўлиб, унга кўра хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидир, деб белгилаб қўйилган. Бош Қомусимизда белгиланган ҳуқуқий нормага мувофиқ Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида 2019 йил сентябрь ойида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди. Гендер тенглик бўйича институционал чораларга келсак, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати таркибида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва камситишнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш бўйича миллий қонунчиликда халқаро стандартларни уйғунлаштириш билан шуғулланувчи янги Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил қилинган.
Шунингдек, қабул қилинаётган у ёки бу даражадаги ҳужжатларнинг аёллар ва эркаклар учун бир меъёрда бўлишига эришиш учун қонунчиликнинг гендер экспертизасини ўтказиш мажбурийлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатли ҳимоялаш, барча соҳаларда эркаклар билан тенг даражада, фаолият олиб бориш, ҳукуматнинг олий органлари минбарларида ўз овози, шахсий фикри билан иштирок этишларини сўзсиз таъминлаш имконини беради.
Д.ПИРМАНОВ,
“Мадад” ННТ ҳуқуқий-маслаҳат бюроси бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶