40-СОНЛИ МАКТАБДА КОНСТИТУЦИЯ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Юртимизда Конститутциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан 40-сонли мактабда ҳам “Конституция ва менинг ҳуқуқларим” деб номланган расмлар ва макетлар танлови, “Конституция билимдонлари” беллашуви ва “Аждодлар мероси – келажак пойдевори” ҳамда “Конституция – фахримиз, ғуруримиз” деб номланган кеча ташкил қилинди. “Конституция ва менинг ҳуқуқларим” деб номланган расмлар танловида 5-синф ўқувчилари Дилшода Йўлдошева, Гулинур Янгибоевалар ғолиб деб топилди. Макетлар танловида эса 6-синф ўқувчилари Аброр Аширбоев, Иқболжон Абдуллаев, Диёрбек Мақсудов, Саидбек Расулов, Севинч Сафарбоевалар ясаган макетлар энг яхши макет деб топилиб, ғолиблар рағбатлантирилди.
“Конституция билимдонлари” беллашувида 8-синф ўқувчилари таништирув, хотира машқи, сардорлар беллашуви, шунингдек, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиши, уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар асосидаги саҳна кўринишини намойиш қилиш каби 5 шарт асосида беллашди. Ниҳоятда қизиқарли ўтган беллашувда 8-В синфининг “Ҳуқуқшунослар” гуруҳи ғолиб бўлди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Бундан ташқари, мактабда “Конституция – фахримиз, ғуруримиз” деб номланган тадбирда мактаб ўқувчилари Асосий қонунимизда кўрсатилган моддаларни кенг ёритиб беришди ва шеърлар айтди. Байрамга бағишлаб, 7-синфлар ўртасида “Аждодлар мероси – келажак пойдевори” танлови ҳам ўтказилди. Танловда 7-“А” синф ўқувчиларининг Жалолиддин Мангуберди гуруҳи 1-ўринни эгаллади ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Тадбирларда мактаб ўқувчилари катта таассуротлар олишди ва бир муҳим маълумотларга эга бўлишди.
Умида Каримова, 40-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶