24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 22:00
Жамият 👁 178

ХАЛҚАРО КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ХАЛҚАРО КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Коррупция – давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноят ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда ушбу жиноятнинг келиб чиқиш хавфини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Айниқса, халқаро коррупцияга қарши курашиш куни деб белгиланган 9 декабрь санасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ташкил этилади.

30 ноябрь куни 82-сонли мактабда туман Халқ таълим бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги ҳамда халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда  туман Халқ таълими, Адлия бўлими масъуллари, тумандаги 85 та умумтаълим мактаблари директорлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Корупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонуни мазмун-моҳияти хусусида батафсил тушунчалар бериб ўтдилар.

Хусусан, тадбир аввалида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланаётгани, ушбу кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Коррупцияга қарши конвенция”ни тан олганлиги тўғрисда маълумот берилди. Шунингдек, аъзоси ҳисобланган давлатларда турли тадбирлар ва акциялар уюштирилиши, плакат ва тарқатма материаллар чоп этилиши, оммавий ахборот воситаларида коррупцияга қарши курашиш масаласидаги ахборотлар фаоллашиши таъкидлаб ўтилди.

Ундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш борасида амалиётга татбиқ этилаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, хусусан, давлат ташкилотлари ҳамда бошқа соҳаларда коррупция ҳаракатларининг олдини олиш ва уларга чек қўйишга оид масалалар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритилди. Мамлакатимизда аҳоли, тадбиркорлар ҳамда давлат ташкилоти ходимларига ҳар томонлама қулай шароит яратиб берилаётгани, аммо баъзи ҳолларда айрим фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмасликлари туфайли таъмагирлик, порахўрлик, коррупция ҳолатлари юзага келаётгани, бунинг учун эса, давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарур эканлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш нафақат бу иллатнинг олдини олиш, давлат ва жамият тараққиётига хизмат қилиши таъкидланди. Таълим тизими ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, коррупция билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида тегишли жойларга хабар бериш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этишга оид масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда иштирок этган соҳа ходимлари давлат ташкилотлари томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни таъминлаши, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билимларини янада бойитишга хизмат қилишини таъкидлаб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Шунингдек, барча саволларга батафсил жавоблар берилиб, иштирокчиларнинг ҳуқуқий тушунчалари кенгайтирилди.

М.Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026