24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 21:59
Жамият 👁 220

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”НИНГ БИРИНЧИ ЎН КУНЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”НИНГ БИРИНЧИ ЎН КУНЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туман Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссия аъзолари йиғилишини Амударё тумани ҳокими ўринбосари, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича комиссия раиси Нодирбек Камолов очди ва олиб борди.

Йиғилишда Амударё тумани ҳудудида ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”да амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича туман комиссияси ҳамда Фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш ҳудудий қуйи тизими томонидан 2021 йилнинг 15 ноябрдан 25 ноябргача даври мобайнида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича Амударё туманида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилди.

Амударё тумани Халқ таълими, Мактабгача таълим, Молия, Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги, “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлимлари, Тиббиёт бирлашмаси, Миллий гвардия, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, туман Телекоммуникация тармоғи, Электр таъминоти корхонаси ҳамда Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги бўлимларида Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида қатор тадбирлар ўтказилиб, ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш билан боғлиқ тарғибот ишлари амалга оширилди. “Манғит деҳқон бозори” ҳамда “Манғит буюм бозори”да “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”да фаол иштирок этишга даъват этувчи  баннерлар тайёрланиб, кўринарли жойга илиб қўйилди.

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”нинг дастлабки ўн кунлиги давомида 1095 та аҳоли яшаш хонадонлари кўздан кечирилиб, 311 та ҳолатда камчиликлар аниқланди ва аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилинди. Тадбир давомида 19 та учрашувлар ўтказилиб, шулардан 5 таси маҳаллаларда, 14 таси давлат тасарруфидаги объектларда амалга оширилди. Шунингдек 10 та давлат тасарруфидаги объектларнинг ёнғин хавфсизлик ҳолати текширилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан юқори турувчи органларга ахборотнома ва тақдимномалар киритилди. Мазкур объектларнинг тунда қоровуллар қоладиган масканларида тунги текширувлар олиб борилиб, қоровул ва ўтёқарларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, куз-қиш мавсумида содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг таҳлили, куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши, ёнғин келиб чиқиши, озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш, қаровсиз ҳайвонлар тишлашидан жабрланиш, шунингдек йўл-транспорт ҳодисалари ва коммунал тизимлардаги ҳалокатли ҳолатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юқоридаги каби ҳолатларнинг олдини олиш, профилактик тадбирларга аҳолини жалб этиш мақсадида алоқадор ташкилот ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, фаолияти йўлга кўйилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан шу кунга қадар табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва талабларига риоя этилишини ўрганиш ҳамда дудбурон ва шамоллатиш каналларининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш, овқатдан заҳарланиш ва қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича туман ҳудудидаги маҳаллаларда ўрганишлар амалга оширилмоқда.

Шунга қарамасдан, куз-қиш мавсумида сертификатланмаган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш, табиий газ ва муқобил ёқилғи турларидан ҳамда иситиш печларидан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик, дудбуронлардаги носозликлар, газ, электр ва иссиқлик таъминоти тизимларини мавсумга тайёрлаш ишлари талаб даражасида амалга оширилётгани баъзи ҳолларда фавқулодда вазиятларнинг содир бўлишига сабаб бўлмоқда.

Йиғилишда сўзга чиққан масъуллар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхона, ташкилот ва муассасалар технологик жараёнида рўй бериши мумкин бўлган ҳалокатли ҳодисалар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай объектларнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш, 2021-2022 йилларнинг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, муҳандислик-коммуникация ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларининг бир меъёрда ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, аҳоли хонадонларидаги, шу жумладан кўп квартирали уй-жойлардаги электр, газ ва иссиқлик таъминоти қурилмалари, иситиш қозонлари, дудбуронлар ва шамоллатиш тизимларининг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда кўриклар давомида камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш, фуқароларнинг ис газидан заҳарланишининг олдини олиш мақсадида хонадонма-хонадон юриб, аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш лозимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, кўп квартирали уйлар ва якка тартибдаги уй-жойлар, ишлаб чиқариш корхоналари, бозорлар, йирик савдо мажмуалари ҳамда аҳоли кўп тўпланадиган бошқа объектларда мавсумий фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича тадбирларни амалга ошириш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026