14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:34
Фан ва таълим 👁 171

49-сонли мактабда хорижий тиллар фан ойлиги доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилди

49-сонли мактабда хорижий тиллар фан ойлиги доирасида бир қатор  тадбирлар ўтказилди

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга қай даражада билим берилаётганлиги, ўқувчиларнинг Давлат таълим стандартларида белгиланган билим, кўникма ва малакаларни қай даражада ўзлаштирилаётганлигини баҳолаб боришда, таълим сифат ва самарадорлигини оширишда фан ойликлари муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бир қаторда фан ойликлари иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, истеъдодли, изланувчан, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнида қўлланилаётган услубларни такомиллаштиришга ҳам хизмат қилади.

Шу боисдан ҳам туманимиз мактабларида ўқув йилининг ҳар бир ойида маълум фанлар ойликларини юксак савияда ўтказишга ҳаракат қилинади. Хусусан, ноябрь ойи хорижий тиллар фан ойлиги, дея белгиланганлиги муносабати билан мактабларда фан ўқитувчилари ёш авлодга чуқур билим бериш билан бирга, кўпгина маънавий, маърифий тадбирлар ўтказишиб, бутун салоҳиятини намойиш этишмоқда, ижодкор ўқувчиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

49-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ноябрь ойи бошида ойлик доирасида амалга ошириладиган ишлар режаси тасдиқланиб, шу асосда ҳар бир хорижий тиллар ўқитувчилари ўзлари  дарс бераётган синфлар ўқувчилари  билан дарсдан ташқари машғулотлар, савол-жавоб кечалари, адабий суҳбатлар ташкиллаштирмоқдалар.

Шундай тадбирлардан бири шу йил.... ноябрь куни бўлиб ўтди. Фан ойлиги доирасида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси Гулчеҳра Садатова ўзи таълим бераётган синфда ўқув режага асосан, ахборот коммуникацион воситалар асосида дарс ўтди. У дарсида ўқувчиларнинг жорий ўқув йили давомида олган билим ва кўникмаларини намойиш қилиш мақсадида аввалги дарсларда олган билимларини такрорлаш савол-жавоблари орқали кўрсатиб берди. Шунингдек, уйга берилган топшириқ ижросини ҳам назорат қилди. шу кунги дарс машғулоти мавзуси тушунтирилиб, ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш учун савол жавобларга ҳам ўрин берилди. Ўқувчилар ўзлар олган немис тилидаги шеърларидан намуналар ҳам ўқидилар.

Шу куни фан ойлиги доирасидаги тадбирда мактабнинг рус тили фани ўқитувчилари Роза Ерназарова, Ўрозбой Алиевлар ҳам ўқувчиларининг олган билимларини намойиш этдилар. Ўқувчилар ижро этган шеърлар, рус халқ қўшиқлари, рақслари уларнинг ижодий қобилиятлари ҳам юқори эканлигини кўрсатди.

Навбат ингилз тили фани ўқитувчилари Гўзал Сафарбоева, Осиё Собироваларга берилди. Улар ўқувчиларга инглиз тилини ўқитиши борасида ўз тажрибалари, эришаётган ютуқлари хусусида гапирдилар. Улардан таълим олаётган ўқувчиларнинг инглиз тилида ижро этган қўшиқлари, шеърлари барчанинг ҳавасини келтирди.

Тадбирда фаол қатнашиб, ўз иқтидорларини намойиш этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Раматилла Ортиқов тадбирни намуна ташкил этганлари учун ташкилотчилар – хорижий тиллар ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирди.

Тадбир ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга қизиқишларини оширди. Ахир тил билган – эл билади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019