24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 23:39
Жамият 👁 305

“ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ТУФАЙЛИ ЯШИЛ МАЙДОНЛАР КЕНГАЯДИ

“ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ТУФАЙЛИ ЯШИЛ МАЙДОНЛАР КЕНГАЯДИ

Президентимиз томонидан республикамиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳамда яшил майдонларни кўпайтириш долзарб вазифа қилиб белгилаб берилди. Лойиҳа асосида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” тадбири доирасида Амударё туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Дастлабки лавҳамиз шу хусусида.

Дарахтлар ҳаводаги зарарли карбонат ангидридни ютиб, кислородга айлантиради ва ҳаво  мусаффолигини сақлаб туради. Яшил дарахтлар баҳор, ёз, куз фаслларида чор-атрофга файз бағишлаб, офтоб тиғидан, чанг тўғонлардан асрайди. Бироқ, дарахтларни экиб кўпайтиришга, борини парваришлаб, авайлашга  доимо ҳам эътибор беравермаймиз. Аксинча, ўз нафсини ўйлаган баъзилар эҳтиёж учун дарахтларни кесишдан ҳам, ўрмонларга зарар етказишдан ҳам тойишмаяпти. Бу ҳол фақат бизнинг юртимизга хос эмас. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда дунё бўйича 3 трлн. атрофида дарахт мавжуд, бироқ ҳар бир дақиқада уларнинг 24 та футбол майдонига тенг қисми кесилмоқда.

Агар аҳвол шу зайлда давом этса, ёзда иссиқдан, қишда совуқдан пана қиладиган, чор-атрофимиздаги шовқин-сурондан ҳимоя қиладиган, ризқимиз етиладиган мевали дарахтларга, атрофга файз бериб турган манзарали дарахтларга қирон келтираверсак, охири нима бўлади?

Бунингдек аянчли оқибатнинг олдини олиш юзасидан барча мамлакатларда бўлгани каби бизнинг юртимизда ҳам кўпгина амалий ишлар қилинаяпти.

Президентимиз ташаббуси эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳам бу борадаги эзгу қадамлардан биридир. Лойиҳа  доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Натижада яшил маконлар кенгаяди. Бунда ҳар бир ҳудуднинг табиатига мос, одамларда аллергиялар келтириб чиқармайдиган манзарали, мевали дарахтлар ва буталарни экиш кўзда тутилганлиги айниқса аҳамиятлидир.

Туманимизда ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Корхона,  ташкилотлар, ўқув муассасалари, ходимлари, овул ва маҳаллалар аҳолиси бу ҳаракатда  фаол иштирок этмоқдалар. Шунингдек, туман Ободонлаштириш бошқармаси, фермер хўжаликлар ишчилари ҳам жалб этилган.

2021 йил куз, 2022 йил баҳор мавсумида туманимиз овул ва маҳаллалари ҳудудларига 271 минг 500 туп манзарали, мевали  дарахтлар, буталар экилиши режалаштирилган. Шу кунгача эса 47 минг тупдан ортиқ кўчатлар ўтқазилди.

Туманимиздаги фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларига, ариқлар бўйларига 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида 43 миллион 618 минг туп вирген арчаси, жийда, тут, терак, ёнғоқ, узум каби мевали ва манзарали дарахтлар, буталар экилиши режалаштирилган эди.

Айни кунларда бу борада қизғин ишлар олиб борилаяпти. Туман миқёсида корхона, ташкилотлар, давлат идоралари ходимлари, умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари ўз ҳудудларини яшил майдонга айлантириш мақсадида кўчат экиш ишларини  уюшқоқлик билан олиб бормоқдалар.

“Яшил макон” – бу шунчаки лойиҳа эмас. Яқин йиллар ичида экологик муаммолар тобора авж олаётган юртимиз яшил қиёфа касб этади, осмонимиз мусаффо, чор-атроф янада файзли бўлади.

Бунинг учун эса ҳар бир юртдошимизни лойиҳа доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини эккан ҳолда хайрли ишга ҳисса қўшишга чақириб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026