ЭСКИ ОДАТИНИ БОШЛАГАН ЎҒРИ ЯНА ҚЎЛГА ТУШДИ
Шундай инсонлар борки, умрини беҳуда ўтказиб, ўзига зиён келтирувчи, ҳаётини издан чиқарувчи гуноҳ ишлар билан банд бўладилар. Маст қилувчи ичимликлар ичиб лаззатланидилар, яшашнинг маъносини талончилик, бузғунчилик ва ўғирлик билан шуғулланиш деб биладилар.
Ҳали ёш бўлишига қарамасдан Рашид (исм ўзгартирилган) ҳам 4 марта ўғирлик жиноятни содир қилиб, жазоланишга улгурди. Кейинги содир қилган ўғирлиги учун жазоланаётган Рашидга давлатимиз томонидан енгиллик берилиб, ўталмаган жазосининг 2 йил 6 кун муддатини ойлик иш ҳақининг 20 фоиз миқдорида давлат фойдасига ўтказиш йўли билан ахлоқ тузатиш турига алмаштирилган эди. Ота-онаси, яқинлари уни тўғри йўлга солишга кўп уринишди. Ҳар қалай наф бердими, ишчи қилиб жойлаштирилган корхонасида бинойидай ишлай бошлади.
Аммо бу ҳам узоққа бормади. Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас деганларидек, эски одатини яна қўмсади. Айниқса, қариндошининг тўйига бориб спиртли ичимлик истеъмол қилганидан сўнг, ичкиликдан қизиган бошдаги ақлни йўқотди. Кечки сокинликка чўмган кўчаларни кезиб, дуч келган хонадон деворидан ошди. Ҳовлига кирган Рашид ҳеч ким йўқлигини, асосийси уй эшиги қулфланмаганини кўриб, янада кучланди. Ичкаридаги хоналардан бирига кирди ва нарсаларни титкилаб, қўлига илинган тақинчоқлар, қўл телефони ва бошқа майда-чуйдаларни чўнтакларига солди.
Шу пайтда уни уй эгаларидан бири пайқаб қолди ва у келган жойидан қочишга уринди. Девордан оширилганида ерга тушаётиб оёғи қаттиқ лат егани панд бериб, қўлга тушди.
Тўғри йўлдан кетиб, ҳалол ҳаёт кечириш ўрнига ўзини ўзи залолатга бошлаган Рашид қилмишининг оқибатини ўйламай, яна ёш умрини хазон қилди. Қонунга мувофиқ жиноят содир қилганликда айбланган бу шахс бешинчи маротаба жазога тортилди.
У.Оразбаева, Нукус шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи терговчиси.
(иллюстратив фото)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶