ТЎЛҚИН ОВУЛИ ТОБОРА ГЎЗАЛЛАШМОҚДА
Амударё туманида аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш масалаларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Навбатдаги лавҳамизда Тўлқин овулидаги бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритилади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги изчил ислоҳотлар туфайли халқимизнинг ҳаёти ва турмуш даражаси тобора юксалиб бораяпти. Бунда муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуси билан жойларда аҳоли турмушидаги муаммолар чуқур ўрганилиб, ижобий ҳал этилаётганлиги пухта замин бўлаётир.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг қайси бир бурчагига борманг, обод кўчалар, бири-биридан кўркам, муҳташам бинолар ва ўзига хос кўкаламзор, файзли манзараларни кўрасиз.
Туманимизнинг Тўлқин овули аҳолиси азал-азалдан меҳнаткаш, омилкорлиги билан маълум. Улар ўз меҳнатлари туфайли ўз турмушларини фаровон, обод қилиб яшашмоқда. Ҳудудда ўзбек, қорақалпоқ, рус, туркман, татар, қозоқ корейс каби миллатларга мансуб жами 8170 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 795 нафарини пенсионерлар, 410 нафарини корхона ва ташкилотларда ишловчилар, 29 нафарини тадбиркорлик фаолияти билан банд бўлганлар, 684 нафарини қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар, 112 нафарини мамлакатимиздаги турли олийгоҳларда ўқиётган талабалар, 16 нафарини ишлаётган пенсионерлар ташкил этади.
Овулда 109 та турли тоифадаги кўчалар мавжуд бўлиб, барчаси ободонлаштирилган, кўкаламзорлаштирилган. Аҳоли фарзандлари 4 та мактабгача таълим, 3 та умумий ўрта таълим мактабларига қамраб олинган ва уларга бугунги кун талабларига мувофиқ таълим-тарбия берилмоқда.
Аҳолига 1 та муҳалла гузари, 12 та савдо дўконлари, 1 та тўйхона, 2 та умумий овқатланиш шаҳобчаси, 2 та замонавий услубда қурилган спорт майдончалари хизмат кўрсатади. 17 фермер хўжаликлари овул аҳолисининг иш билан бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётир.
Овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари аҳолининг муносиб турмуш шароитларда яшаши, моддий кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқароларга шароит яратиш, ҳудудда ижтимоий маънавий муҳитни яхшилаш, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан алоҳида иш олиб бориш ва қўллаб-қувватлаш, оилалар тинч-тотувлигини, аҳоли орасида яқин қўшничилик, меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор беришмоқда.
Кейинги йилларда овулда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун иккита замонавий мини футбол майдончаси қурилди, сутни қайта ишлаш, нон пишириш цехлари, 4 та озиқ-овқат дўкони қурилиб ишга туширилди. “Хўжа бобо” қадристонига ҳашар йўли билан назорат пункти хонаси қурилди. “Каллали бобо” қабристонига бориладиган йўлнинг 1 километр қисмига ҳашар йўли билан тош ётқизилди. Тадбиркорлар томонидан иккита сувни тозалаш шаҳобчаси, автомобил ювиш шаҳобчаси қурилиб, ишга туширилди. Электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш учун 3 та янги трансформатор қўйилди, 33-сонли мактабга ўқувчилар қатнайдиган йўл четига асфальт йўлакча қурилмоқда.
Овулда томорқа ерлардан унумли фойдаланилаётганлиги алоҳида аҳамият касб этади. 1403 та хонадонларнинг 235 гектар томорқа ери мавжуд. Ушбу ерларни фуқаролар улкан даромад манбаига айлантиришга. 19 та хонадонда иссиқхоналар мавжуд. Бундан ташқари аҳоли чорвачилик, паррандачилик билан ҳам шуғулланишади. 8 та хонадонда 86 та асалари оилалари парвариш қилинмоқда.
Овул аҳолисининг ҳолидан хабар олиш, турмушидаги янгиликларни, муаммоларни ўрганиш мақсадида овул фуқаролар йиғини оқсоқоли Рашид Абдугалиев, раиснинг ҳуқуқий тарғибот масалалари бўйича ўринбосари, профилактика инспектори Равшанбек Қаландаров, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Гавҳар Боботоева, ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Алижон Эшаловлар аҳоли хонадонларида бўлиб, суҳбатлар олиб борадилар.
Шу йилнинг 4 ноябрида кекса онахонларнинг истакларига кўра бир гуруҳ меҳнат фахрийларининг кўҳна Чилпиқ қўрғонига саёҳати ташкил этилди.
Онахонлар ўзларига қаратилган эътибор учун овул фуқаролар йиғини масъулларидан мамнун бўлдилар. Турли байрамлар, муҳим саналар муносабати билан ташкил этилаётган маданий тадбирларга овул аҳолиси тўла қамраб олинаяпти.
Амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар овул аҳолиси ҳаёти тинч-осойишта, обод бўлишини таъминлаётир.
Ойгул Ражабова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶