24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 23:39
Жамият 👁 361

МЕҲНАТИ ҚАДР ТОПГАН ОДДИЙ ДЕҲҚОН

МЕҲНАТИ ҚАДР ТОПГАН ОДДИЙ ДЕҲҚОН

Собиқ иттифоқ даврида деярли барча ўқув муассасаларида энг кўринарли жойга “Қишлоқда яшайсанми, техникани ўрган!” деган чақириқнома шиор илиб қўйиларди. Юқори синф ўқувчилари умумтаълим мактабини  тугатганлик ҳақидаги аттестати билан бирга, албатта, тракторчи мутахассислиги бўйича ҳужжатга ҳам эга бўлишарди. Гарчи отаси Хўжамурод ота Аширов савдо соҳаси ходими бўлса-да, оиладаги кенжа ўғил Ёқуббой техникага ихлос қўйди. Мактабни тугатмасданоқ Ёқуббой  ўзи бошқарадиган техникани мукаммал ўрганишга қарор қилди. Тўғри-да, техникаси бузилса, кимга ялиниб юради? Агар уни миридан-сиригача ўрганиб олса, биринчидан, ўзига  яхши, қолаверса, бажарадиган ишида сифат ва самара  бўлади.

Ёқуббой дилидаги ана шу орзусини амалга ошириш мақсадида оиласида ҳеч кимнинг хаёлига келмаган таълим даргоҳини танлади. 1988-1989 йилларда Россиянинг Волгоград вилоятидаги 2-сонли Камышин номли  ҳунар-техника билим юртида токарлик мутахассислиги бўйича таҳсил олди. Ўқишни  тугатиб, хўжаликда ишчи сифатида илк меҳнат фаолиятини бошлаган Ё.Аширов 1989-1992 йилларда ҳарбий хизмат бурчини шараф билан адо этди. Кейинчалик хўжалик ишчиси, Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз шаҳридаги махсус автоматика корхонасида монтёр, Қиличбой  хўжалигида ва “Қори бува” фермер хўжалигида тракторчи вазифаларида ҳалол ва фидойи меҳнат қилди.

Агар инсонда юксак назарий билим бўлса-ю, унда қатъият, ўзига ишонч, ташкилотчилик ва тадбиркорлик сифатлари бўлмаса, ўзидаги назарий билимни амалда қўллашга қодир шахс сифатида намоён бўлолмайди. Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича олий маълумотга эга кўплаб мутахассисларнинг ўзлари танлаган соҳа бўйича кўнгилдагидай иш юритолмасликлари боиси ҳам, назаримда ана шундан.

Агар таъбир жоиз бўлса, Ё.Аширов ўз соҳасининг дипломсиз етук мутахассиси, тўғрироғи, олими. Ер, техника, бошқарув илмини ўз ҳаётий тажрибалари орқали эгаллаган Ё.Аширов 2009-2017 йилларда “Ёқуббой Аширов” фермер хўжалигини маҳорат билан бошқарди. Фермер хўжалиги тасарруфидаги экишлик майдонларидан тортиб, ирригация тармоқлари, ҳар битта техника ва агрегатни муфассал назоратдан ўтказди, камчиликларини  тўлдирди, носоз техникаларни ўзи бош бўлиб тузатди. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида суғориш тизимларини тозалаб, захкашлар ҳолатини яхшилади. Натижада “Ёқуббой Аширов” фермер хўжалигида пахта ва  бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ошиб, тумандаги илғор хўжаликлар қаторидан жой олди.

Тиниб-тинчимас ва меҳнаткаш Ёқуббой Аширов 2017-2020 йилларда Қиличбой муқобил машина-трактор парки раҳбари сифатида ҳудуддаги фермер хўжаликларига техника хизмати кўрсатиш сифатини замон талаблари даражасига кўтарди. Бу эса деҳқончилик маданиятини юксалтириш имконини берди.

Айни пайтда МЧЖ шаклидаги “Аmudaryotex” хорижий корхонаси пахтачилик кластерининг ҳудудий агрономи ва “Ёқуббой Аширов” фермер хўжалиги раҳбари сифатида фаолият олиб бораётган тажрибали деҳқон ҳар куни далада. Нафақат ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги, балки пахтачилик кластери билан шартнома тузган фермер хўжаликлари далаларини кезиб, 2021 йилги пахта ҳосилининг салмоғини чамалайди.

Оппоқ маржон тизмаларидай чаноқлардан тошиб турган ҳосил баракасидан мамнун, кайфияти чоғ Ёқуббойни мустақиллик байрами арафасида, эрталабдан йўқловчилар кўп бўлди. Биринчи бўлиб туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, сўнг кетма-кет дўстлари, яқинлари “Шуҳрат” медали билан мукофотланганини айтишганида аввало бунга ишонинқирамади. Хушхабар қанот ёзиб, бир зумда бутун туманга тарқалганида фарзандлари интернет тармоғида эълон қилинган Президент Фармонини ўқиб беришди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан Президент Фармонига кўра, турли соҳаларда фаолият юритаётган юртдошларимиздан бир гуруҳи фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган эдилар. Мукофотланганлар орасида “Ёқуббой Аширов” фермер хўжалиги раҳбари Ёқуббой Аширов ҳам бор эди.

– Ҳеч кутмагандим, – қувончини яшира олмайди Ёқуббой Аширов. – Интернет тармоғида эълон қилинган Президент Фармонини фарзандларим ўқишаяпти-ю, қулоқларимга ишонмайман. Ахир мен бир оддий деҳқон бўлсам...

Оддий деҳқон! Янгиланаётган Ўзбекистонда меҳнаткаш инсоннинг қадр-қиммати жойига қўйилаётганидан нишона эди бу! Президент Фармонига кўра, қиличбойлик оддий деҳқон Ёқуббой Аширов “Шуҳрат” медали билан тақдирлангани ҳам деҳқоннинг ҳалол ва фидойи меҳнати шарафлангани, қадр топганининг исботи.

Ўзининг ёшлик шижоатини, билим ва салоҳиятини туманимиз иқтисодиётини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини, деҳқончилик маданиятини юксалтиришга бағишлаган Ёқуббой Ашировга мукофот муборак, далалар томон қўяётган ҳар бир қадамингиз баракали, ҳосил хирмонларингиз сарбаланд бўлсин, деймиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026