24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 23:39
Жамият 👁 98

ҚИПЧОҚ ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚИПЧОҚ ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида “Объектда содир бўлган техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқида Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги директори ўринбосари Рустам Досманов, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг бўлинма бошлиғи капитан Бекзод Тажибаев, туман Фавқулодда вазиятлар давлат тузилмасининг тегишли хизматлари ва Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигининг маъсул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг шу йил 22 январдаги “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2020 йилда  амалга оширилган тадбирлар ва 2021 йилда устувор вазифалар тўғрисида”ги буйруғи талаблари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда  вазиятлар бошқармасининг тегишли кўрсатмаларига асосан ташкил этилди.

Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда объект раҳбарлар таркиби ҳамда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув машғулоти икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда объектда туман Фавқулодда вазиятлар давлат тузилмаси хизматлари билан саф кўриги ташкил этилди.

Иккинчи босқичда ўрмон хўжалигида ёнғин содир бўлганда жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни бартараф этиш каби ҳаракатлар бажарилди.

Ундан ташқари, бошқарув органи ва фуқаро муҳофазаси шахсий таркибига ёнғин ўчириш ва қутқарув ишларига тайёргарликни кучайтириш лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг ўз мажбуриятларини аниқ ва тўғри бажариши амалиётда синалди ва камчиликлар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди. Туман фуқаро муҳофазаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари янада такомиллаштирилди.

Ўқув машқига Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги объектининг раҳбар таркиби ва объект фуқаро муҳофазаси тузилмасидан 17 нафар киши ва 3 та техника жалб этилди. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 7 нафар ходим ва 1 та ёнғин ўчириш автомашинаси, туман Ички ишлар бўлимидан 3 нафар ходим ва 1 та махсус техника, электр таъминоти корхонасидан 4 нафар киши ва 2 та техника, Ҳудудгаз газ таъминоти корхонасидан 6 нафар киши ва 1 та махсус техника иштирок этди.

Шунингдек, туман Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматидан 8 нафар киши ва 1 та махсус техника, Тоза ҳудуд давлат унитар корхонасидан 2 нафар киши ва 1 та махсус техника, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан 1 нафар киши, Сув таъминоти бўлимидан 4 нафар киши қатнашди. Тадбирда 56 нафар киши ва 10 та махсус техникалар иштироки таъминланди.

Х.Матякубов, туман ФВБ бошлиғи подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026