18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 19:06
Жамият 👁 324

Болалар нафақасини тайинлашдаги ўзгаришлар тушунтирилмоқда

Болалар нафақасини тайинлашдаги ўзгаришлар тушунтирилмоқда

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев юртимиз келажаги ҳисобланмиш ёш авлод камолотига ғамхўрликни тобора кучайтирмоқда. Уларнинг соғлом, баркамол бўлиб вояга етишлари, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган, илмли давримизга муносиб бўлишлари учун шароитларни яратмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг 11 августида қабул қилган “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам шу мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Бола тарбиялаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож оилалар моддий таъминотини кучайтиришга хизмат қилувчи ушбу фармондаги ўзгаришларни аҳолига кенг тарғиб қилиш юзасидан барча овул ва маҳаллалар аҳолиси билан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими ходимлари учрашувлар ўтказишмоқда.

Шундай тарғибот тадбирларидан бири Манғит шаҳридаги Дўстлик маҳалласида бўлиб ўтди. Маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида бўлиб ўтган учрашувда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимининг масъул ходимлари Азамат Кенжаев, Сирожиддин Жумабоев, Сарвар Комилжоновлар йиғилган аҳолига Президентимизнинг ушбу фармонига кўра ёш болали оилаларни, моддий ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалиётга жорий қилинган ўзгаришлар, уларнинг аҳамияти хусусида батафсил тушунтирдилар.

Тадбирда таъкидландики, шу йилнинг сентябридан бошлаб, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунигача уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилди. Бунда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшга оширилди. Тўлов муддати эса аввалги 6 ой ўрнига 12 ой қилиб белгиланди. Нафақа миқдорини эса оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби ўрнатилди.

Шунингдек, якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик миқдори 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

2021 йил 1 сентябригача тайинланган 14 ёшгача фарзандлари бўлган кам таъминланган оилаларга нафақа, эсда тутиш лозимки, бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган муҳтож оилаларга моддий ёрдам пуллари муддатлари тугагунига қадар аввалги тартибда сақланиб қолади.

Тадбирда иштирок этган маҳалла аҳолиси вакиллари маъулларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, атрофлича жавоблар олдилар ва Юртбошимизнинг 2021 йил 11 августда қабул қилган 6277-сонли Фармонига мувофиқ жорий этилган ўзгаришлар хусусида чуқур билимга эга бўлдилар.

Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари бунинг учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими ходимларига миннатдорчилик билдирдилар

 Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026