25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:31
Жамият 👁 229

Эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига кўмир тарқатилди

Эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига кўмир тарқатилди

Сўнгги ойларда бутун мамлакатимиз бўйлаб ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида коммунал соҳага даҳлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилди. Хусусан, аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида коммунал соҳа ташкилотлари ходимлари мавсум олдидан белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ қатор ишларни амалга оширдилар.

Амударё туманида ҳам 2021-2022 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинди. Барча ижтимой соҳа обектлари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш соҳаси объектлари, кўп қаватли турар жой биноларидаги мавжуд камчиликлар аниқланиб, уларни ўз вақтида бартараф қилиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Куз-қиш мавсумида аҳолининг иссиқлик ва электр энергияларга бўлган талаби ва эҳтиёжи янада ортади. Мавсумга тайёргарлик борасида олиб борилган тизимли ишлар натижасида аҳолини иссиқлик энергияси ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилишга ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Туманда 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида аҳолини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳам режали тарзда амалга оширилмоқда. Хусусан, туманда аҳолига 9963 тонна кўмир етказиб бериш бўйича режа белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига жами 6465 тонна кўмир маҳсулоти аҳоли хонадонларига тарқатилган. Айни пайтда режа асосида кўмир маҳсулотларини аҳоли хонадонларига тарқатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, пандемия шароитида тумандаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишларига амалий ёрдам бериш борасида ҳам қатор ишлар қилинмоқда. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий ёрдамга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғиз кексалар, моддий кўмакка муҳтож оилалар янада қўллаб-қувватланиб, куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан боғлиқ муаммоларга дуч келишларининг олдини олиш мақсадида эҳтиёжманд оилаларга кўмир маҳсулотлари тарқатилди.

Тумандаги барча ижтимоий соҳа объектларига куз-қиш мавсуми учун кўмир етказиб бериш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан,  ижтимоий соҳа объектларига жами 3088 тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, 20 октябрь ҳолатига режа 81,5 фоизга бажарилган, яъни 2516 тонна кўмир тарқатилган.

Шундан туман Халқ таълими бўлимига 1675 тонна, Тиббиёт бирлашмасига 260 тонна, Мактабгача таълим бўлимига 525 тонна, касб-ҳунар мактабларига 56 тонна, маданият объектларига 72 тонна кўмир тарқатилган.

Тумандаги аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларига тарқатилган кўмир жами 8981 тонна бўлиб, бу борадаги режа 68,8 фоизга бажарилган. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасидаги бу каби самарали ишлар давом эттирилмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026