25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:00
Жамият 👁 210

ҲАМИША ХАЛҚ ОРАСИДА

ҲАМИША ХАЛҚ ОРАСИДА

Сиёсат майдонидаги инсонлар учун бир олтин қоида бор: халқ олдидаги масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб яшаш. Чунки масъулиятни англаш бошқа, уни юракдан ҳис этиб яшаш бошқа. Айниқса, халқ ишониб сайлаган депутатлар бу борада ўта синчков ва сезгир бўлмас эканлар, унинг халқ назаридан қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Агар таъбир жоиз бўлса, халқ депутатлари туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Гулжаҳон Ибрагимова нафақат ўз касбий фаолияти, балки 30-Назархон сайлов округи сайловчилари олдидаги депутатлик бурч ва масъулиятини юракдан ҳис қилиб яшаши, муаммолар ечимини топишдаги фидойилиги билан ҳам назархонликларнинг  эътиборини қозонган. Депутат сифатида халқ ишончини қозониш учун камида  бутун онгли ҳаётингни ана шу халқ ичида ўтказиш, уларнинг дард-у ташвишларига шерик бўлиб яшаш лозим. Г.Ибрагимова бунинг уддасидан чиқолган фидойилардан. Шунинг учун ҳам у кетма-кет икки марта – 2014, 2019 йилларда бўлиб ўтган сайловларда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланди. Қолаверса, тумандаги овул ва маҳаллалар раисларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаётган ҳамкасблари орасида энг кўп – 17 йилдан бери фаолият юритаётган тажрибали мутахассис ҳамдир.

Гулжаҳон учун белгиланган иш соатларининг ўзи йўқ. Кўпчилик касбдошлари эрталаб офисга келиб, бир-иккита қоғоз қоралаб, кунига бирон бир оилага кириб ёки муаммоли масалани ўрганиб-ўрганмай: “иш вақтим тугади”, деб уйига отланиб турса, Гулжаҳон овулнинг у бошидан бу бошига гоҳ яёв, гоҳ бирон уловда одамлар орасига ошиқиб кетаверади. Биров моддий кўмакка муҳтож бўлса, яна биров ҳуқуқий маслаҳат сўраб мурожаат қилган бўлади. Кимдир бемор, даволанишга қурби етмаётганидан депутатдан кўмак сўрайди. Шу боис, Гулжаҳоннинг йиғин раисининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари сифатидаги вазифаси билан депутатлик фаолияти узвийликда, доимий халқ орасида  бўлишни талаб этади. Ўзига нисбатан талабчанлигиданми ё ишга қатъият билан ёндашиши туфайлими, у зиммасидаги ҳар иккала вазифани ҳам чуқур масъулият ҳисси билан адо этади, иш вақтим тугади, деган фикр унинг хаёлига ҳам келмайди. Аксинча, у кечасими, кундузими, қандай вақт бўлишидан қатъий назар, ҳам депутат, ҳам йиғин раисининг ўринбосари сифатида оилаларга кириб бораверади.

Г.Ибрагимованинг тиниб-тинчимаслиги боис, 2021 йилнинг январь-июль ойларида сайловчилар томонидан тушган 10 га яқин муаммоли масалалар бўйича турли идора ва ташкилотларга депутатлик сўровлари киритилиб, уларнинг ижроси юзасидан ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, Назархондаги Мойли кўл аҳоли пунктида истиқомат қилувчи аҳолининг йиллар давомида тоза ичимлик сувидан қийналиб келаётганлиги юзасидан ваколатли ташкилотга киритилган депутатлик сўрови ижобий ҳал этилиб, мазкур муаммоли масала 2022-2023 йилги дастурга киритилди. Бундан ташқари, 58-сонли мактабга олиб борадиган йўлни, Назархон аҳоли пункти ҳудудидаги 2 км. масофадаги қишлоқ йўлини таъмирлаш бўйича аҳоли мурожаатлари ҳам атрофлича ўрганилиб, депутатлик сўрови киритилгач, мазкур йўллар тўлиқ таъмирланди.

Шунингдек, овулнинг Мойли кўл ва Бекбой аҳоли пунктларида мактабгача таълим ташкилоти йўқлиги масаласи ҳам назархонликларни қийнаб келаётган оғриқли муаммолар сирасига киради. Бу бўйича тушган мурожаатларни ҳам атрофлича ўрганиб, муаммо юзасидан тегишли бўлимга депутатлик сўрови киритган Г.Ибрагимова айни пайтда дастурга киритилиши учун елиб-югуриб юрганини ҳам яширмайди.

Шу боис, Гулжаҳон ҳақида гап кетганида назархонликлар:

– Гулжаҳонми, у иш учун туғилган, халқнинг орасига бир кун кирмаса, ороми бўлмайди, – дейишади.

Шунданми, айниқса, ҳаётида муаммога дуч келган аёл-қизлар уни йўқлаб келаверишади. Гулжаҳоннинг ён дафтарида эса унинг фаолият кўламини акс эттирувчи қайдлар кўпайиб бораверади. Тиниб-тинчимас депутат бу қайдларни иложи борича  камайтириш мақсадида уйма-уй кириб бориб, нафақат депутатлик, балки касбий фаолияти тақозосига кўра, оилалар ва кўмакка муҳтож аёл-қизларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш чораларини излашдан асло чарчамайди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан бемор Рая Айтбоева ногиронлик аравачаси билан таъминланишида, иссиқхона қуришни ният қилган “Аёллар дафтари”даги Гулзода Юлдашеванинг ва Қирмиза Раззақова, Гулноза Юсуповаларнинг имтиёзли кредит олиб, ўз-ўзини иш билан банд қилишларида яқиндан ёрдам берилди.

Халқнинг орзу-интилишлари, дард-у ташвишлари билан беором яшашга ўрганган Г.Ибрагимованинг шахсий ташаббуси, саховат-пешалиги ҳам эътиборга муносиб. У боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларда тез-тез бўлиб, уларнинг яшаш тарзи, муаммоларини ўрганиб боришни, иложи борича уларни қўллаб-қувватлашни ўзининг инсоний бурчи деб билганиданми, “мен фалон оилага мана бундай ёрдам кўрсатдим”, деб ўзи қилаётган эзгу амалларни ҳеч қачон кўз-кўзламайди. Бинобарин, бу ҳақда ҳудуддаги Ў.Нуруллаева, М.Худойберганова, С.Сафарова, В.Низомиддинова, К.Арзимова, А.Давлетмуратова, Д.Рейимова, А.Есимқараева, Г.Турумбетовалар миннатдорлик билан сўз юритадилар. Г.Ибрагимованинг саъй-ҳаракатлари, шахсий ташаббуслари туфайли фарзандларига кўрсатилган меҳр-мурувватдан мамнун бўлганликларини яширмайдилар.

Гулжаҳоннинг ҳар йили мусулмон оламида кенг нишонланадиган Ийд-Қурбон кунлари хамқишлоқларига кўрсатадиган инсонпарварлик ва меҳр-саховат фазилатининг ўзи унинг азиз халқи қалбига қанчалик сингиб улгурганидан далолат.

–  Хайр-эҳсон, меҳр-мурувват амалини мақтаниб адо этмайдилар, – дейди Гулжаҳон бу ҳақда сўраганимизда. – Мен шунчаки чин кўнгилдан ният қилиб, шу ниятимни амалга оширдим, холос. Шу эҳсон халқимизга хайрли бўлса, бўлди.

Ийд-Қурбон муносабати билан катта буқани сўйиб, гўштини назархонликларга тарқатган Гулжаҳон Ибрагимованинг хонадонига Аллоҳнинг хайр-у баракаси янада зиёда бўлишини тилаган элдошларининг дуолари ижобатими, у кириб борган ҳар бир хонадонда халқ уни меҳр-муҳаббат билан, бири қизим, бири опажон, яна бири дўст-у қурдошим, деб кутиб олишади.

Биз унинг серқирра меҳнат фаолиятининг айрим жиҳатларинигина қаламга олдик. Ваҳоланки, Гулжаҳон Ибрагимованинг Назархон овулига саноатни олиб кириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ёш истеъдод эгаларининг ўз қобилиятларини юзага чиқаришларига  кўмаклашиш, томорқа хўжалигини, тадбиркорликни ривожлантириш, тўй-маросимларни ихчам, тартибли ўтказиш, миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш каби кенг қамровли фаолиятининг ўзи алоҳида мавзу. “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги” кўкрак нишонлари соҳибаси, оилада меҳрибон она, садоқатли умр йўлдоши, тиниб-тинчимас депутат ва фидойи инсон Гулжаҳон Ибрагимованинг ҳаёти ва фаолияти билан янада яқинроқ танишишни дилимизга тугиб, ҳозирча мақолага нуқта қўйдик.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026