25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:00
Жамият 👁 329

Чойкўл овулида йўл-транспорт ҳодисаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Чойкўл овулида йўл-транспорт ҳодисаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Сўнгги йилларда бутун дунёда аҳоли сонининг тобора ортиб бораётгани туфайли инсонларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш эҳтиёжларининг ошишига олиб келмоқда. Автотранспорт воситаларига бўлган талаб ва эҳтиёжнинг ошиши эса йўлларда ҳайдовчи ҳамда пиёдаларнинг ҳаракатланишларида кўплаб ноқулайликлар ҳамда қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Ачинарлиси шундаки, олиб борилаётган профилактика тадбирларига қарамасдан, автоулов бошқарувчиларининг автотранспорт воситаларидан нотўғри фойдаланишланишлари, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг эътиборсизликлари оқибатида натижаси оғир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилиши ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. Жабрланганларнинг асосий тоифасини болалар ташкил қилиши эса киши кўнглини хира қилади. Маълумотларга кўра, ҳар йили мамлакат кўчаларида ва йўлларида минглаб вояга етмаган йўл ҳаракати иштирокчилари ҳалок бўлишади ва жароҳат олишади.

Жорий йилнинг 9 октябрь санасида Амударё тумани Чойкўл овулида ана шундай аянчли оқибатга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси муҳокамаси бўлиб ўтди. Муҳокамада туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдашев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, туман Йўл-ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи бошлиғи Дилшод Аминов, овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари, овул фаоллари иштирок этдилар.

Мазкур йиғилишда жорий йилнинг 8 октябрь куни Тошёп овулида яшовчи фуқаролардан бири турмуш ўртоғи номида бўлган “Спарк” русумли автотранспорт воситасини спиртли ичимлик ичган ҳолда бошқариши натижасида Чойкўл овули ҳудудидан ўтган йўлда бошқарувни йўқотиши оқибатида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган трактор тиркамасига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этганлиги ҳолати муҳокама қилинди.

Муҳокамада қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Спарк” русумли транспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланаётган, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган шахснинг 11 ёшли вояга етмаган фарзанди автоҳалокат қурбони бўлган. Йиғилишда бу каби аянчли оқибатларга олиб келувчи йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш борасида профилактика тадбирларини янада кучайтириш лозимлиги, ҳар бир фуқаро йўлларда келиб чиқаётган ҳалокатларни камайтиришда ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги, овул ва маҳаллаларда бу борада тушунтириш ва тарғибот тадбирларини янада кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Қайд этилганидек, бу каби йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг асосий омилларидан бири йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик ҳисобланади. Транспорт воситалари бошқарувчиларининг йўл ҳаракати тақиқланган сигналга ўтиш, тақиқланган жойларда қувиб ўтиш, маст ҳолатда автоуловни бошқариш, белгиланган тезликка амал қилмаслик каби йўл ҳаракати қоидаларини бузишлари оқибати аянчли бўлган автоҳалокатларни келтириб чиқармоқда.

Шунингдек, пиёдалар томонидан ҳам йўл белгиларига ва светофорларга эътибор бермасликлари, пиёдалар ўтиш йўлакларида ҳаракатланмасликлари каби йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари натижасида ҳам кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқмоқда.

Муҳокама мобайнида масъуллар йўл транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш бўйича профилактик тадбирларнинг янада оширилиши зарурлиги хусусида тўхталиб, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси, унга имкон берган шарт-шароитлар ва сабабларни атрофлича муҳокама қилдилар. Фуқароларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалар  ҳамда таклифлари тингланди. 

Азиз юртдошлар, йўлга чиққан ҳар бир ҳаракат иштирокчиси сифатида ўз зиммамиздаги масъулиятни чуқур ҳис қилиб, белгиланган қоидаларга қатъий риоя  этган ҳолда ҳаракатланайлик. Ана шундагина йўлларимизда содир этилиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026