Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбир ўтказилди
Амударё тумани адлия бўлими тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, янгидан қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни кенг аҳоли қатламига етказиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари амалга ошириб келмоқда.
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Жамшид Бекимбетов ҳамда “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти Амударё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Нилуфар Жуманиязовалар томонидан тумандаги 38-сонли умумтаълим мактабида ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, уларни янгидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш, диний экстремизим ва тероризимга қарши курашиш ва мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан ёшларни таништириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ёшларга Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизимга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича Президент фармон ва қарорлари, диний экстремизм ва терроризмнинг жамият тараққиётига таҳдиди, унга қарши курашиш юзасидан кенг қамровли тушунчалар берилди.
Тадбирда диний экстремизм ва терроризм инсонларнинг эртанги кунига бўлган ишончига путур етказибгина қолмай, балки халқаро майдондаги муаммоларни, жумладан, турли эътиқод вакиллари бўлган халқлар орасидаги ўзаро ишончга соя солиб, жаҳон тараққиётининг халқаро иқтисодий ва маданий ҳамкорликнинг ривожига тўсиқ бўлаётганлиги таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Тадбир сўнгида ёшларга коррупциянинг жамият таррақиётига салбий оқибатлари видеоролик орқали намойиш қилинди.
Ж.Бекимбетов, Амударё тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶