14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:46
Фан ва таълим 👁 170

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШДИЛАР

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШДИЛАР

Сентябрь – Бошланғич таълим фан ойлиги доирасида 1-сонли умумтаълим мактабида бири-биридан қизиқарли тадбирлар ўтказилди. Хусусан, “Математика – барча фанлар калити”, “Кимнинг хати чиройли”, “Ёш рассомлар”, “Ёш математиклар”, “Моҳир қўллар кўрик-танловлари ташкил этилиб, ушбу кўрик-танловларда барча бошланғич синфлар ўқувчиларининг иштироки таъминланди.

2 октябрь куни ойлик доирасидаги барча тадбирлар умумлаштирилиб, Ўқитувчи ва мураббийлар куни  байрами муносабати билан “Биз Янги Ўзбекистон келажагимиз!” мавзусида якуний  тадбир ўтказилди.

Фан ойлиги доирасида “Кимнинг хати чиройли” кўрик-танловида 2-,3-,4-синфлар ўқувчилари ўртасида диктантлар ёзиш бўйича мусобақалар ўтказилди. “Ёш математиклар”, “Метаматика – барча фанлар калити”, “Моҳир қўллар”, “Ёш рассомлар” кўрик-танловлари иштирокчилари турли хил математик амалларни бехато бажариш, бошқотирмалар ечиш, табиат манзараларини чизиш, оддий ипак ва қоғозлардан, газлама қирқимларидан чиройли буюмлар ясаш бўйича баҳслашдилар. Мазкур кўрик-танловлар якунида ғолиблар аниқланиб, мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Шунингдек, фан ойлиги доирасида бошланғич синфлар ўқитувчилари, намунали очиқ дарслар ташкил этишди. Ўқитувчилар ўртасида “Энг яхши дарс ишланмаси”, “Энг яхши кўргазмали қуроллар” кўрик-танловлари ҳам ўтказилиб, бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс ўтиш маҳорати, ўз синфида деворий газеталарни безатиш бўйича диди ва услуби синовдан ўтказилди. Ҳар бир синф ўқитувчиси томонидан ташкил этилган очиқ дарсни мактабнинг бошланғич таълим услуббирлашма аъзолари ва малакали ўқитувчилар, ота-оналар қўмитаси аъзолари кузатиб бордилар.

Тадбирда фан ойлиги доирасида фаол иштирок этган ўқувчилар, шунингдек, ўтказилган кўрик-танловлар ғолибларининг номлари алоҳида эътироф этилиб, мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди. Бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Энг яхши” кўргазмали қуроллар” ва “Энг яхши дарс ишланмаси” кўрик-танловлари ғолибларининг номлари алоҳида эътироф этилди ва муносиб тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда “Энг яхши деворий газета”ни тайёрлашда фаол иштирок этган ёш ижодкор-ўқувчилар ҳам аниқланди. Ёш ижодкор-ўқувчилар ҳам фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Бошланғич таълим фан ойлиги доирасида мактабда ўтказилган барча тадбирлар ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ойлик доирасида эришган ютуқ ва камчиликлари юзасидан ҳисобот ҳамда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси сифатида қайд этилди.

Шу билан бирга бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари эришилган ютуқлари бўйича бир-бирлари билан тажриба алмашиб, камчиликларини муҳокама этдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019