25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 02:15
Жамият 👁 184

ХИТОЙ ОВУЛИДА “МЕҲНАТИ ЭЛДА АЗИЗ УСТОЗИМ” ДЕБ НОМЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ХИТОЙ ОВУЛИДА “МЕҲНАТИ ЭЛДА АЗИЗ УСТОЗИМ” ДЕБ НОМЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Туманимизда Устозлар ва мураббийлар куни кенг миқёсда, тантанали равишда нишонланди. Айниқса, таълим масканларида ушбу байрам муносабати билан турли тадбирлар ўтказилди.
Хитой овулида ҳам 85- ва 2-сонли умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Меҳнати элда азиз устозим” деб номланган бадиийлаштирилган байрам кечаси ўтказилди. Кечада таълим масканларида фаолият кўрсатиб келаётган устоз-мураббийлар, соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар ва бошқалар қатнашишди.
Байрам кечасини 85-сонли умумтаълим  мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Моҳира Эрдонова кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. Иккала мактаб ўқувчилари томонидан ҳам байрамга қизғин тайёргарликлар кўрилгани кеча бошланишидаёқ намоён бўлиб, барчанинг кўнглига завқ бағишлади. Айниқса, 5-,6-,7-,8-синф ўқувчиларининг устозлар ҳақида турли халқ тилларида ижро этган шеърлари барчага жуда манзур бўлди.
Қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Қурбоной Дуйсенбоева, фахрий ўқитувчи Турсунбой Абдуллаевлар барчани умумхалқ байрами билан муборакбод этиб, устоз ва мураббийлар шаънига илиқ фикрлар билдирдилар. Кеча давомида 7-синф ўқувчи қизлари ижро этган оммавий рақс, 9-синф қизлари ижросидаги “Мустазод” рақслари барчага хушкайфият бағишлади.
Меҳнат фахрийси, шифокор Тожибой ҳожи Бозорбоев барчани  байрам билан табриклаб, Хитой овулидан етишиб чиққан таниқли инсонлар ҳақида сўзлади. Бу инсонлар ҳам шу мактаблар парталарида ўтириб, устозларидан чуқур билим олганлари, бугунги кунда оламга машҳур инсонлар бўлиб етишганлигини фахр билан айтиб ўтди.
Шундан сўнг, 7-синф ўқувчи-қизлари “Сумбула” қўшиғига рақс ижро этиб, мусиқа ва санъат соҳасида ҳам иқтидорларини шакллантиришаётганини намоён этишди.
Байрам кечасида туманда фаолият олиб бораётган ёш ижодкорларнинг “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимов ҳам сўзга чиқиб, соҳа фидойиларини табриклади. Мамлакатимизда ёш авлоднинг келажакда онгли, билимли, зукко бўлиб етишишларига барча имкониятлар яратиб қўйилганлиги, бу борада устоз-мураббийларнинг меҳнатлари беқиёс эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.
Кеча давомида 9-синф ўқувчилари ижро этган “Бешта муҳим ташаббус” қўшиғи ҳам барчага манзур бўлди. Қўшиқ орқали ўқувчилар мамлакатимиз ёшларининг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб камолга етишида нақадар улкан мақсадлар олға қўйилганлигини фахр билан баён этишди. Дарҳақиқат, бешта ташаббус ижросини таъминлаш билан ёш авлод барча кўзлаган чўққиларини забт этишига асло шубҳа йўқ.
Ўқувчи-қизлар мактаб саҳнасида инглизча қўшиқ ва рақс ижро этишиб, мактабда фақат чет тилларни ўрганибгина қолмай, қардош халқларнинг мусиқаси, санъати, маданияти билан ҳам таниш эканликларини яна бир бор намойиш этдилар.
Тадбирда бошланғич синф ўқитувчиси Зебо Собурова ҳам устозлар ҳақида самимий сўзлар айтиб, ўзининг чуқур эҳтиромини кўрсатди. Шундан сўнг, 2-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, фахрий ўқитувчи Аҳмад Нафасов барчани байрам билан қутлаб, “Устозларга” деб номланган шеърини ўқиб берди.
Байрам кечаси куй-қўшиқлар, табриклар билан мазмунли ўтди.

(Махсус мухбиримиздан)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026