21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 06:29
Фан ва таълим 👁 337

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ПОЙДЕВОР

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР –  КЕЛАЖАККА ПОЙДЕВОР

Муҳтарам Президентимиз ўз фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ ёш авлодни тарбиялашнинг биринчи ва асосий бўғини бўлган Мактабгача таълим сифатига, самарадорлигига алоҳида эътибор қаратдилар. Мамлакатимизда Мактабгача таълим тизимини замон талаблари даражасига кўтариш, боғча ёшидаги болаларни тарбия масканларига тўлиқ қамраб олиш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Туман Мактабгача таълим бўлими томонидан ҳам бу борада манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда тумандаги мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалар 16682 нафарни ташкил қилади. МТБга қарашли 117 та мактабгача таълим ташкилотларининг 51 таси давлат, 4 таси давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат МТТ, 62 таси оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланади.

Мазкур мактабгача таълим ташкилотларига 11271 нафар болалар қамраб олинган бўлиб, уларда 803 нафар педагог-ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан 349 нафари олий маълумотли, 454 нафари ўрта махсус маълумотли бўлиб, 725 нафари давлат мактабгача таълим ташкилотларида, 78 нафари нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритишади.

Мактабгача таълим ташкилотларидан 100 нафар педагог-ходимлар аттестациядан муваффақиятли ўтиб, 16 нафари иккинчи малака тоифасига эга бўлишди.

МТТларнинг моддий-техник базаси ҳам мустаҳкамланмоқда. Хусусан, 51 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари компьютер техникаси билан тўлиқ таъминланган ҳамда юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган.

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларга таълим-тарбия бериш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг буйруғи, “Илк қадам” давлат ўқув дастури ва 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича “Илм йўли” вариатив дастури асосида амалга оширилмоқда.

МТТларда таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш мақсадида миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш мақсадида 42 хилдаги жами 4200 тўпламдан иборат дидактик карточкалар, 400 та тўплам, кичик, ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳларига мўлжалланган мавзули режалаштириш иш журналлари, мактабга чиқадиган 6-7 ёшлилар учун 5900 дона иш дафтарлари, 6 номдаги 163 та рус ва ўзбек тилидаги методик ва дидактик қўлланмалар, 21 номдаги 1995 та ҳар хил плакатлар барча МТТларга етказиб берилди.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари, ҳатто  5-6 ёшли болажонлар ўртасида ҳам спортнинг шашка, стол тенниси мусобакалари ташкил этилиб, тарбияланувчиларнинг асфальтга ва қоғозга расм чизиш кўрик-танловлари ўтказилиб келинмоқда. Бундай кўрик-танловлар орқали болажонлар мустақил фикрловчи, ўз орзусини амалга оширишда интилувчан бўлиб вояга етадилар.

Саида Содиқова,

туман Мактабгача таълим бўлими мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026