14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:45
Фан ва таълим 👁 709

ЁШ ЎҚИТУВЧИНИНГ КАТТА ЮТУҚЛАРИ

ЁШ ЎҚИТУВЧИНИНГ КАТТА ЮТУҚЛАРИ

Инсон ўз ҳаёти давомида ҳамиша эзгу орзулар оғушида яшайди, ана шу орзулар манзилига етмоқ учун интилади, изланади, гоҳида машаққатлар чекади, синовларда тобланади. Ҳаёт синовлари, машаққатларини ирода кучи билан енгиб ўтиш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Агар таъбир жоиз бўлса, Шерзод Аширов ёш бўлса-да, ўзини ҳаётнинг ана шундай синовларига шайлаган, меҳнат қилишдан, ўқиб-изланишдан асло чарчамайдиган, ҳатто меҳнатсиз ўтган кунини  умр ҳисобига қўшмайдиган билимдон ва маҳоратли ўқитувчилардан.

Шерзод жуда ёшлигидан, ҳали тенгқурлари кўча чангитиб, кун бўйи ўйин билан машғул бўлиб юришганида китобга, ўқишга ихлос қўйди. Ақлни чархловчи шахмат ўйинида оилада чемпион, мактабда ҳаммадан биринчи эди. Нукус давлат педагогика институти қошидаги Амударё академик лицейини аниқ фанлар йўналиши бўйича тугатган Шерзод Аширов ҳеч иккиланмай ҳужжатларини Қорақалпоқ давлат Университетининг математика факультетига топширди. Синовлардан муваффақиятли ўтиб, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган Шерзоджон тўрт йил давомида мамематика фанини чуқур ўзлаштирди.

Ўқиш жараёнида ўзининг инновацион лойиҳалари, теран фикри билан устозлари эътиборини қозонди. Университет магистратурасида қолиш таклифини билдиришганида эса  устозларига ўзи туғилиб-ўсган туманда ишлаш, ёш авлод таълим-тарбияси соҳасига  муносиб ҳисса қўшиш истагини билдирди.

Университетни тугатган 2017 йилданоқ илк меҳнат фаолиятини бошлаган Шерзод Аширов ўзи меҳнат қилаётган 16-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби педагогика жамоасининг ишончига сазовор бўлди.

Таълим соҳасидаги ижобий ўзгаришларни ўз фаолиятига татбиқ этишни режалаштирган ёш педагог 2017-2018 ўқув йилининг иккинчи ярмидан тумандаги 40-сонли умумтаълим мактабида математика  фани ўқитувчиси сифатида фаолиятини  давом эттирди. Ўтган қисқа фурсат ичида ўз шахсий фикрига, мутахассислиги бўйича юқори билим ва  малакага эга Шерзод Аширов мактабда математика фанини ўқитиш бўйича  етакчи мутахассисга айланди.

2017-2021 йиллар давомида  мактаб битирувчилари орасида аниқ фанлар бўйича  олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари ошди. Хусусан, 2017-2018 ўқув йилида Шерзод Аширов таҳсилини олган битирувчилардан 14 нафари, 2018 йилда 27 нафари, 2019 йилда 36 нафар, 2020 йилда 48 нафар, 2021 йилда эса унинг раҳбарлигидаги вариатив синфи битирувчиларидан 58 нафари олий таълим муассасалари талабаси бўлишди.

Ўқувчилари 2017 ва 2020 йиллар оралиғида “Билимлар беллашуви” ва фанлар олимпиадасининг туман ҳамда республика босқичлари ғолиблигини қўлга киритишди. Шерзод Ашировнинг ўзи эса “Йил ўқитувчиси – 2018” кўрик-танловида туманда 1-ўрин, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 2-ўрин соҳиби бўлди.

2019 йилдан эса Шерзод Аширов Республика ва туман миқёсида “Халқаро баҳолаш дастурлари”ни ўргатувчи TESTOLOG ва TRENER  ўқитувчи, сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда. шунингдек, 2020 йилда ўтказилган “Математикадан ўқитувчилар олимпиадаси”да Қорақалпоғистон Республикасида 4-ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олди.

- Кўпчилик ота-оналар фарзандларини репетиторлик ўқув марказларига олиб боришади, - дейди Шерзод вариатив синфда дарс ўтиш услуби ҳақида сўзларкан. – Агар фарзандим яхши билим олсин, дейишса, ўқувчига вариатив ўқув йўналиши энг яхши танлов. Чунки ўқувчи вариатив синфда эркин, ўзи хоҳлаган фанини қизиқиб ўрганади ва тез ўзлаштиради. Қолаверса, ўзи таълим олаётган мактабда, қадрдон синфдошлари даврасида таълим олади, вақтдан ютқазмайди.

Янги 2021-2022 ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлаган ёш ўқитувчи ўз ютуқлари ва тажрибалари билан кўпларга намуна, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест Марказининг умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатига эга Қорақалпоғистон Республикасидаги ягона математика фани ўқитувчиси. Вариатив ўқув режаси асосида дарс ўтиш бўйича 1-тоифага эга Шерзод Аширов ушбу сертификат соҳиби сифатида 2021-2022 ўқув йилидан 100 фоиз устама олиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эндигина 27 ёшга қадам қўйган Шерзод Аширов оилада меҳр-оқибатли фарзанд, оилапарвар умр йўлдоши, Мустафо исмли ширинтой ўғилнинг севимли дадаси. Рафиқаси Инобат Арслонова ҳам математика ва информатика фани ўқитувчиси. У ҳам 40-сонли мактабда ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия беришдек шарафли ишда Шерзодга елкадош ва фикрдош.

Шерзод Ашировни ўз соҳасида эришаётган ҳавасга муносиб ютуқлари ҳамда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин дилдан табриклаймиз. Юксак иқтидор соҳиби бўлган бу ёш ўқитувчига ғайрат ва шижоат тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019