40-СОНЛИ МАКТАБДА БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОЧИҚ ДАРС ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ҳар йили сентябрь ойининг учинчи шанба кунида бутун дунё бўйлаб барча мамлакатларда тозалик куни сифатида нишонланаиши анъанага айланган.
Бутунжаҳон тозалик куни - қаттиқ чиқиндилар глобал муаммосига, шу жумладан денгиз қолдиқлари муаммосига қарши курашишга қаратилган ҳар йили ўтказиладиган глобал ижтимоий ҳаракатлар дастуридир. Ташкилотнинг штаб квартираси Эстониянинг Таллин шаҳрида жойлашган.
Бутунжаҳон тозалик кунида дунёнинг кўпчилик мамлакатларида чиқиндиларни тозалаш ва атроф-муҳитни ободонлаштириш билан нишонланади. Атроф-муҳитни тозалаш тадбирлари деярли ҳар бир мамлакатда ўтказилади.
Мазкур сана олдидан, яни 17 сентябрь куни республикамизнинг барча мактабларида “18 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни”га бағишлаб очиқ дарслар ўтказилди. Ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга чиқиндиларни тақсимлаш ва уларни қайта ишлаш ҳақида тушунчалар берилди. Мақолларда айтилишича “Уйи тозага гард юқмас, гард юқса ҳам, дард юқмас”, “Эл соғлиги – юрт бойлиги”дир.
Тозалик ва озодалик азалдан халқимизнинг миллий қадриятларидан бири саналади. Шу сабабли ҳашар ва ободонлаштириш тадбирлари доимо мамлакатимизнинг барча ҳудудларини, шаҳару қишлоқларини қамраб, тадбирларда каттаю кичик бирдек фаол иштирок этади. Буларнинг барчаси кўнгиллар ободлигига, аҳоли саломатлигига, юртимиз янада чирой очишига хизмат қилади.
Дарвоқе, тозалик ҳақида ўйлаш, қайғуриш оиладан бошланади. Шу боис, туманимизнинг ҳар бир хонадонида, маҳаллалар гузарларида ҳар фаслда тозалик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Айни шу кунларда эса маҳалла ва оилаларда кузги ободонлаштириш ва тозалаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Манғит шаҳридаги 40-сонли умумтаълим мактабида эса 17 сентябрь кунги маънавият дарси машғулотларида барча синфларда “18 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни”га бағишланган очиқ дарслар ташкил қилинди. 1-Б синф раҳбари Муяссар Камолова, 2-A синф раҳбари Раъно Жуманова, 8-A синф раҳбари Нигора Ҳамроевалар ташкил қилган дарслар жуда қизиқарли ва мунозараларга бой бўлди.
Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан ташиллаштирилган очиқ дарслардан кейин ҳар бир ўқувчи атроф-муҳитни тоза сақлаш муҳимлигини теран англаб етдилар ва уйларига борганида эса ота-оналарига, ака-ука, опа-сингилларига, дўстларига очиқ дарс-машғулотларида кўрганларини ва ўрганганларини ҳамда она юртимиз, ўлкамизнинг тозалигига эътибор бериш муҳимлиги тўғрисида гапириб беражакларини билдирдилар.
Аслини олганда, ҳар бир инсон, ёшидан қатъий назар, тозаликка риоя қилса, атроф-муҳитни ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ўзини дахлдор деб билса, ҳаётимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда асло муаммо бўлмайди. Зеро, дориломон ва фаровон, обод ҳаёт тозалик, соғлом ҳаёт тарзи асосига қурилади.
Рисолат ИБРАГИМОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶