25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:21
Жамият 👁 295

“Оила – муқаддас, фарзанд – азиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

“Оила – муқаддас, фарзанд – азиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Амударё туманида жорий йил 8 ой ҳолатига 92 та оилавий ажрашишлар қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 тага ошган. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш, оилавий ажрашишларга барҳам бериш, ёшларда оилага бўлган маъсулиятни янада ошириш бугунги кунинг муҳим масаласи бўлиб қолмоқда.

Шу боис, маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилаларда умуминсоний ва миллий, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, фарзандларни юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги Фармони ижросини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланган маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишига ҳар томонлама кўмаклашиш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида жорий йилнинг 25 августидан 25 сентябригача “Оила - муқаддас, фарзанд - азиз!” шиори остида тарғибот ойлиги ўтказилмоқда.

Тарғибот ойлиги доирасида Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғинида “Оила - муқаддас, фарзанд - азиз!” шиори остида ўтказилган тадбирда ҳам оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш, оилавий низоларнинг олдини олиш, ёшларда оилага бўлган маъсулиятни ошириш, бой илмий-маданий меросимиз, қадимий урф-одат ва анъаналаримизни асраш, тарбиявий, маънавий-маърифий, руҳий-ахлоқий, иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларга асосланган ижтимоий бирлик ҳисобланмиш оила муқаддаслигини тарғиб қилиш, ҳар бир ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги бурч ва маъсулиятларини ошириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Гавхар Чимбайчиева, туман Ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Гавҳар Утемуратова, туман халқ таълими бўлими психологи Татьяна Пирлапесова, 27-сонли мактаб психологи Мавлуда Тўраева, Беруний номли, Олмазор, Гулзор, Ойбек номли ва Бўстон маҳаллалари фуқаролар йиғинлари раисларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва мазкур маҳаллалар хотин-қизлари, “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган, психологик кўмакка муҳтож  аёл-қизлар иштирок этдилар.

Тарғибот тадбирида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Гавҳар Чимбайчиева сўзга чиқиб, туманда 8 ой якунларига кўра, оилавий ажрашишлар сони кўпайгани ўта аянчли ҳолат эканлигини ва бунинг олдини олишда маҳаллалардаги Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияларининг фаолиятини янада жонлантириш лозимлиги, суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан никоҳдан ажратишга ариза билан мурожаат қилган эр-хотинларни яраштириш учун тегишли чораларни кўриш зарурлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, туман Ички ишлар бўлими катта инспектори, подполковник Гавҳар Утемуратова маҳаллаларда оилавий низолар, ёшлар тарбиясига эътиборсизлик ҳолатлари, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши, турли кўринишлардаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши  - оилалар барбод бўлишининг асосий сабабларидан бири эканлиги ҳақида тўхталиб, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда маҳалла ва оила ҳамкорлиги, кенг жамоатчилик эътибори жуда муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда туман Халқ таълими бўлими психологи Татьяна Пирлапесова, 27-сонли умумтаълим мактаби психологи Мавлуда Тўраевалар ҳам музокараларда иштирок этишиб, намунали оилаларнинг фарзанд тарбияси борасидаги тажрибаларини ҳамда оила аъзолари ўртасидаги ибратли муносабатларини оммалаштириш, йигит ва қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, оиланинг муқаддаслиги ҳақида сўз юритишиб, оилавий муносабатлар бузилишининг олдини олиш тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тарғибот ойлиги доирасида бўлиб ўтган мазкур тадбирда 27-сонли мактаб психологи Мавлуда Тўраева ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги психологик билимларини ошириш, фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота оналарга ёрдам кўрсатишни амалга ошириш бўйича машғулотлар олиб борди ва зарур йўл-йўриқлар кўрсатди.

Рисолат ИБРАГИМОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026