25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:22
Жамият 👁 375

МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИНИНГ ХОНАДОНЛАРИГА МАХСУС БЕЛГИЛАР ЎРНАТИЛДИ

МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИНИНГ ХОНАДОНЛАРИГА МАХСУС БЕЛГИЛАР ЎРНАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат “фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги  Қарорига асосан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғликни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни, шунингдек, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида юксак масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган бир гуруҳ юртдошларимиз “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган эдилар.

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони тўғрисида”ги Низомга кўра, 1-, 2-, 3-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган шахслар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларига махсус белгилар  ўрнатиш кўзда тутилган.

Туманимиздан ҳам уч нафар эл-юрт фидойиси 2021 йил Наврўз – умумхалқ байрами арафасида ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланган эдилар.

Улардан бири, 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Исмоил ота Тўраев туманимизнинг обод ва фаровон гўшаларидан бири “Арна бўйи” маҳалласида истиқомат қилади. Умрининг 45 йилини ҳалол ва фидойи меҳнат бағрида ўтказган Исмоил ота Тўраев то пенсияга чиққунига қадар туманимиз қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, ирригация тизимларини замон талаблари даражасида тартибга келтириш, ирригация иншоотларини қуриш-таъмирлаш бўйича жуда катта кўламдаги ишларга бош-қош бўлди.

У нафақат давлат ва жамоат ишларида, балки оиласида ҳам юксак эътибор ва ҳурматга, эҳтиромга муносиб ибратли хонадон соҳиби, эл-юрт ардоғидаги намунали ота сифатида маҳалладошлари орасида катта обрў қозонди.

 “2-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган юртдошларимиз орасида Қангли овулида яшовчи, эл-юрт ҳурмат ва эътиборини қозонган фидойи отахон Жангабой ота Ражабов ҳам бор.

У меҳнат фаолияти давомида собиқ Қипчоқ давлат хўжалиги директори ўринбосари, Қипчоқ пантон кўприги бошлиғи, “Амударё” машина-трактор парки директори ўринбосари, халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари, “Хайрулла” фермер хўжалиги раҳбари вазифаларида сидқидилдан меҳнат қилди.

Оиласида меҳрибон ва ҳурмат-эътиборга муносиб ота, эл-юртда юксак обрў қозонган Жангабой ота Ражабов ҳамон бардам-бақувват. 75 ёшдан ошсалар-да қанглиликларнинг яхши-ёмон кунларида елкадош, тўй-маъракаларига бош-қош ва маслаҳатгўй.

2-даражали  “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Турсунбой ота Абдуллаевни нафақат ўзи туғилиб-ўсган Хитой қишлоғи халқи, балки бутун туманимиз, Хоразм-у Қорақалпоғистон аҳли танийдигина эмас, ҳатто “ўзимизнинг Турсунбой оға!” дея ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишади.

Ҳаётининг қарийб 40 йилини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаган Турсунбой ота Абдуллаевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, ижодкор-ёшларни қўллаб-қувватлаш, миллий-маънавий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда урф-одат ва анъаналаримизни янгича мазмун билан бойитиш борасидаги беқиёс катта  хизматлари эътибор ва таҳсинга муносиб.

Серқирра фаолият соҳиби бўлган  Турсунбой ота Абдуллаев оддий ўқитувчиликдан мактаб директори, ўзи ташкил қилган “Солмабўй” фермер хўжалиги раҳбари вазифаларида  ҳалол ва самарали иш олиб борди.

Бир вақтнинг ўзида жамоатчилик фаоли сифатида амударёликларнинг тўй-у тантаналарига бош-қош бўлди. Пенсияга чиққач ҳам тиниб-тинчимас Турсунбой оға Абдуллаев ҳамон эл-юрт орасида Хитой қишлоғидан тортиб, туманимизнинг барча ҳудудларида, ҳатто қўшни Хоразм вилояти туманларида бўлиб ўтадиган маънавий-маърифий тадбирларда ҳамиша фаол.

Айни пайтда туманимизнинг уч нафар фидойи, пир-у давлат инсонлари Исмоил ота Тўраев, Жангабой ота Ражабов ҳамда Турсунбой  ота Абдуллаевлар истиқомат қилаётган хонадонлар пештоқларига ва эшикларига Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев бошчилигида “Бу ерда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган фуқаро истиқомат қилади” мазмунида нишон соҳибларининг исми ва фамилиялари қайд қилинган белгилар ўрнатилди.

Йиллар давомида мамлакатимиз, қолаверса, туманимиз тараққиётига ўзларининг ҳалол ва фидойи меҳнатлари  билан муносиб ҳиссаларини қўшган Исмоил ота Тўраев, Жангабой ота Ражабов ва Турсунбой ота Абдуллаевларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бу каби юксак ҳурмат ва эътибордан нафақат уларнинг оила аъзолари ва фарзандлари, балки маҳалладошлари, бу фидойи инсонларни яхши биладиган барча юртдошларимиз мамнун. Чунки инсоннинг фидойи ва ҳалол меҳнати, инсон қадри юксак тутилгани бу халқимизнинг қадр-қиммати улуғланаётганидан далолатдир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026