ПОЧТА АЛОҚА ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
Инсоният ҳаётида почта хизмати қадимги даврларданоқ муҳим ўрин тутиб келган. Бутун дунёдаги каби ҳозирга қадар юртимизда ҳам почта хизматларидан фойдаланиш аҳоли кундалик ҳаётининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Шу боис, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида почта соҳаси ҳам замонавийлаштирилди.
Бугунги кунда Амударё тумани Почта алоқа тармоғида жами 26 нафар ходим аҳолига хизмат кўрсатади. Шундан 4 нафари Манғит шаҳри ҳудудидаги аҳолига хат-хабарлар, жўнатмалар етказади.
Шу йил 1 февралдан бошлаб, туман Почта алоқа тармоқларига қарашли шаҳар марказида 4 та жойда, яъни “Манғит Почта алоқа тармоғи” ва “Ўзтелеком” туман филиали биносида, туман ИИБ ЙҲХ бўлинмаси биноси ёнида ҳамда “Микрокредитбанк” биноси рўпарасида почта алоқа хизматлари операторлари томонидан хизмат кўрсатила бошлади. Ундан ташқари, қишлоқ жойлардаги ҳудудларда ҳам 9 та алоқа бўлимлари ташкил этилди. Ҳозирги кунда Ўрта қалъа, Куюк кўпир, Хитой, Бобур номли, Чойкўл, Тўлқин, Дўрман, Қиличбой, Назархон овуллари аҳолиси ўз ҳудудларидаги почта-алоқа тармоғи бўлимлари хизматидан фойдаланади.
Манғит почта алоқа бўлимлари 6 дона онлайн назорат касса машиналари билан таъминланди. Почта хизматчилари ишини енгиллаштириш мақсадида эса 6 та велосипед ва 2 та скутер берилди.
Ундан ташқари, Республикада 267 та почта алоқаси бўлими биносини таъмирлаш режага киритилган бўлса, улар қатори мазкур йилда Амударё туманида ҳам бўлимнинг асосий биносини замонавий кўринишда қайта реконструкция қилиш ва 7 та алоқа бўлимлар биноларини давлат-хусусий шериклик асосида қайта қуриш ишлари давлат дастурига киритилган. Шу пайтга қадар тадбиркорлар билан ҳамкорликда таъмирталаб ва маънан эскирган Чойкўл, Назархон, Ўрта қалъа, Қиличбой почта алоқа бўлими бинолари ўрнига давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий кўринишдаги янги бино қуриш режалаштирилган.
Б.Саидов, туман Почта алоқа тармоғи бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶