21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 10:42
Адабиёт 👁 2,707

Умримдан лаҳзалар

Умримдан лаҳзалар

Фирибгарни фош қилганим

Саъдулла ака Хўжаниёзовнинг бир яхши одати бор эди. Таҳририятдан ёрдам сўраб келган одамнинг асло раъйини қайтармас, то ўша одам ҳаётига оид муаммони ҳал этмагунча тинчимасди. Бир куни (1995 йилнинг 14 апрель санаси эди) хонамга бир йигитни бошлаб кирди ва:

- Робия, қизим Афғонистонда хизмат қилган байналмилал жангчилар ҳақида сен кўпроқ мақолалар ёзиб юрасан. Муроджонга озгина ёрдам берсанг, жуда қийналиб кетибди, "Чоғароқ кўл”даги чайлада яшаркан, - дедилар ёнидаги жиккаккина йигитга ишора қилиб.

Йигитнинг кўриниши афтода эди. Рангида қон йўқ, мисоли кесакдай, озғин, саломлашиш учун узатган қўли қалтираб турарди. Кийим-бошлари юпун, анчайингина салқин ва ёмғирли кунда оёғига резина шиппак кийиб олган.

- Афғончимисиз? – сўрадим.

- Ҳа, ҳа. Мана ҳужжатларим. – Стол устига бир тўда қоғозларни уйиб ташлади.

Саъдулла ака билан биргаликда унинг ҳужжатлари билан танишиб чиқдик. М.Ўрозимбетовнинг қўлидаги барча ҳужжатлар унинг собиқ "афғончи” жангчи эканлигини тасдиқлаб турарди. Лекин ҳужжатларининг биронтасининг ҳам асл нусхаси йўқлиги менда шубҳа уйғотди.

- Ҳужжатларимни яраланиб, Венгриядаги "Афғонистонга ёрдам” ҳарбий жарроҳлик марказида йўқотиб қўйганман, ҳамон тиклай олмаяпман. Қаерга борсам менга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун ҳужжатларимнинг асл нусхасини сўрашади. Ахир кўриб турибсиз-ку ногиронман, - деди йиғламсираб.

Ачиниб кетдим. Йигитга албатта ёрдам беришни айтиб бор ҳужжатларини олиб қолдим. Икки кун ўтиб, 1995 йилнинг 16 апрель куни у яна келди ва "тезроқ газетада мақола чиқарсангиз яхши бўларди, Манғит шаҳрининг "Чоғароқ кўл” мавзесидаги чайламни ёш болалар бузиб ташлабди”, - деб нолиди.

Қўлимдаги ҳужжатлар билан яна бир марта танишиб чиқдим ва собиқ байналмилал жангчига маҳалла эътиборсизлик қилаётгани ҳақида мақола тайёрладим. Мақолани теришга беришдан олдин аввал муҳаррир билан, сўнг Саъдулла ака билан фикрлашиб олдим. Негадир кўнглим ғаш бўлаверди. Мақолани тортмамга ташладим-у туман мудофаа ишлари бўлимига бориб бу йигит ҳақида суриштирдим.

- У боланинг қўлидаги ҳужжатлари шубҳали, - деди пропоршчик Е.Йўлдошев. – Шошилма, суриштириб кўрайлик.

Эндирбой аканинг маслаҳати билан Мурод Ўрозимбетовга тегишли ҳужжатларда кўрсатилган манзилларга таҳририят номидан суриштирув хатлари жўнатдим. Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи К.Ешимбетов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари Вазирлигининг Марказий архиви бошлиғи А.Шевцов, Самарқанд вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Ш.Н.Ўринбоев, 1-Самарқанд шаҳар меҳрибонлик уйи мактаб-интернатидан ҳамда Венгриянинг Будапешт шаҳридаги "Афғонистонга ёрдам” ҳарбий жарроҳлик маркази бошлиғи, ҳарбий подпольковник – шифокор Дентиз Витич ва Беруний туман прокурори С.Жуманиёзовлар имзоси билан жавоб хатлари олдим. 1995 йилнинг июнь ойидан газета муҳаррирлигига тайинланган Алламберган оға Жуманиёзовга бир ой олдин тайёрлаган мақолам ва қўлимдаги жавоб хатларини кўрсатдим. М.Ўрозимбетовнинг менга тақдим этган ҳужжатларининг барчаси юз фоиз қалбаки, М.Ўрозимбетовнинг ўзи эса фирибгар ва ёлғончи бўлиб чиқди ва ҳеч қандай байналмилал жангчи эмаслиги исботланди. У 1985-87  йилларда ҳарбий хизматни Қозоғистон Республикасининг Алма-ата шаҳрида ўтаганлиги, 1987 йилда Беруний шаҳридаги ўз уйидан чиқиб кетган ва Беруний туман ИИБ томонидан қидирувдаги шахс эканлиги маълум бўлди. У 1987-1995 йиллар давомида туманимизда яшаб юриб, кўплаб содда инсонларнинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан маҳалладан, сахий қалб инсонлардан, туман "Қизил ярим ой” жамиятидан ижтимоий ёрдамлар олган. Ҳатто гулдай бир қизнинг ҳаётини издан чиқариб, унга уйланиб олган. Ҳеч қандай ногирон ҳам бўлмаган.

- Қаранг-а, - дедик Саъдулла ака билан ёқамизга "туф”лаб. – Одам ҳам шунчалик юзсиз бўларкан-а!

Шундан сўнг фирибгар-ёлғончи Мурод Ўрозимбетов туманимиз ҳудудидан чиқариб юборилди. Энди ўйлаб қарасам, туманимизда яшовчи қанчадан-қанча кам таъминланган оилаларга берилиши  мумкин бўлган кийим-кечак, озиқ-овқат, маиший буюмлар ва пул маблағларининг ҳузурини 8 йил давомида бир жиноятчи фирибгар шахс кўрган экан-да.

Шу бўлди-ю Саъдулла ака бот-бот ўша воқеани эслаб:

- Қизим, сенам содда, менам содда эканмиз-а, аҳволини кўриб юрагимиз эзилиб, - деб қўядилар. 

Қаноатдан бахт топдик

Хонимжон Ражабованинг зиммасига муҳаррирлик масъулияти юклатилган кезлар мустақилликнинг илк йилларига тўғри келган. Боз устига таҳририятлар хўжалик ҳисобига ўтказилган, газета обунасини юритиш жуда мушкул ишга айланганди. Чунки халқнинг энг катта ташвиши – рўзғор тебратиш учун пул топишнинг ўзи муаммо эди. Шундай оғир шароитда Хонимжон опа Ражабова мавжуд вазиятдан чиқиб ишлаш, газетанинг даврийлигини сақлаб қолиш учун ўзини ўтга-чўққа урди. Минг бир машаққат билан йўқни йўндириб Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз шаҳар полиграфкомбинатидан газета учун қоғоз олиб келган куни барчамиз қувонганмиз. Лекин сал ўтмай, бу қоғоз савдоси туркманистонлик фирибгарларнинг ўғирлик моли  эканлиги маълум бўлиб, таҳририят томонидан ўтказилган пул маблағи жойига қайтарилиб, қоғоз қайтариб олиб кетилган лаҳзаларни эсласам, Хонимжон Ражабованинг газета тақдири учун ўзини қанчалик азобга қўйгани кўз олдимдан кетмайди.

Ўшанда барчамиз қоғоз учун йўналтирилган маблағ қайтарилганига қувонишни хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз. Аксинча, қоғоздан ажралиб қолганимиз учун қийналганмиз.

Иқтисоддаги аввалги таъминот тизими издан чиққан ўша оғир йилларда ижодий жамоамизни муҳаррир бошчилигидаги бир куч бирлаштириб турарди. Бу – одамгарчилик ва қаноат туйғулари эди. Биз ойлаб маош олаолмай, маош олганда ҳам 25-30 кило, ошиб кетса, бир қоп ун эвазига ишлаб, газета чиқарардик. Айниқса, 1991-1993-94 йилларда ўша пайтдаги туман ҳокими Баҳром Жуманиёзовнинг қўллаб-қувватлаши, туман молия бўлими мудири Мақсуд Самандаровнинг беғараз ёрдами билан меҳнат жамоаларида, туман ҳокимлигининг катта мажлислар хонасида "Сени улуғлайман, Мустақил Ўзбекистон!” шиори остида пуллик тадбирлар ўтказардик. Мен она халқим олдида ўша синовли йилларда шеър ўқирдим, туман маданият уйи санъаткорлари концерт дастурларини намойиш этишарди. Ўша йиллари бизни чин дилдан қўллаб-қувватлаб турли жамоалар даврасида тадбирларимизга ўз куй-қўшиқлари билан  жон бағишлаган туман маданият бўлими мудираси (раҳматлик) Раъно Ражабова раҳбарлигидаги санъаткорлар гуруҳига нисбатан ҳамон қалбимда миннатдорлик ҳисси билан яшайман.

- Жудаям қаноатли бўлган эканмиз-а! – дея эслаймиз ўша дамларни. Иш ҳақимизга ё 10 литр тозаланмаган оқ ёғ (аслида қоп-қора) ёки бир-икки кило асал, гоҳида эса 40-50 кило 2-нав ун олиб ҳам қаноатга фарзанд каби яшайверган эканмиз. Ойлаб маошсиз ишлаб, газетанинг ҳар янги сони чиққанида янги кўйлак кийгандай қувонишардик. Биз билардик – ортимизда биздан ҳам қаноатлироқ, сабрлироқ, ҳалол ва меҳнаткаш халқ турарди. Халқ Мустақиллик ғоялари руҳида яшарди, ҳар тонг  ана шу мунаввар ва буюк ғоялар мағзидан куч олиб, меҳнат майдонларига ошиқарди. Газета – ана шу фидойи халқники, ҳур ва озод сўзини эмин-эркин ифода эта олиши учун улуғ ва тенгсиз Минбар эди.

Мен газетанинг ана шу – бевосита халқ  билан бирга кечадиган буюк маънавий-маърифий тарбия мактабида шаклланган ўз элимнинг ўз ҚИЗИГА айланганимдан ҳамиша фахрланаман. Туманимизнинг қай овулига бормай, элимнинг қувониб: "ўзимизнинг Робия-ку!” – дейишларидан қалбим юксалади. Ана шудир – менинг бахтим, умрим мазмуни, беором ҳаётимдан топган моҳиятларим!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026