ПРЕЗИДЕНТНИНГ ТУМАНДАГИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА
Президентнинг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси бугунги кунда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, бу борада қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда самарали фаолият юритиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши борасида жорий йилнинг олти ойи давомида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Туман Халқ Қабулхонасида ўтган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан келган жами 775 та мурожаатлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан 721 таси ёзма ҳамда 54 таси оғзаки мурожаатлар ҳисобланади. Ушбу мурожаатларнинг 732 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 27 таси юқори турувчи ташкилотларга мазмунан тегишлилиги бўйича ўрганиш учун юборилган бўлиб, 16 та мурожаатлар жойида, тегишли корхона ва ташкилотларни жалб этган ҳолда чоралар кўриш мақсадида туман Халқ қабулхонасида қолдирилган.
Шунингдек, туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 555 таси яъни, 72 фоизи қаноатлантирилган бўлиб, шундан 178 таси ўзининг ижобий ечимини топган. 371 таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган бўлса, 171 тасига тушунтириш ишлари олиб борилган, қолган 47 та мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.
Жойларда жами 24 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, уларда аҳоли томонидан 138 та мурожаатлар йўлланган. Шундан 58 та мурожаатлардаги масалалар қаноатлантирилган, 53 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан асосли тушунтириш берилган, қолган мурожаатлар ўрганилмоқда.
Шунингдек, 24 маротаба туман ҳудудидаги ёшлар билан учрашувлар ўтказилган.
Инсонларнинг дард-у ташвишлари, муаммоларини тинглаш, уларга кўмак бериш мақсадида амалга оширилаётган шу каби қатор саъй-ҳаракатлар натижасида аҳоли турмуш шароитлари яхшиланиб, халқимизнинг давлат органларига ишончи ошмоқда.
Э.Ражабов, Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶