Рўйхатга олиш жараёнида аҳоли қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга?
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш санаси 2023 йил 1 ноябрь соат 00:00 да этиб белгиланади. Саволномаларга маълумотлар аҳолини рўйхатга олишнинг аниқ пайти бўйича киритилади. Саволномаларни тўлдириш даври 12 кун, яъни 2023 йил 11-22 ноябрь кунлари бщлиб щтади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг аниқ пайтидан кейин содир бўлган жараёнлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга оширилмайди. Масалан, аҳолини рўйхатга олишнинг аниқ пайтидан кейин туғилган чақалоқлар учун саволномалар тўлдирилмайди, лекин аҳолини рўйхатга олишнинг аниқ пайтидан кейин вафот этган шахслар учун саволнома тўлдирилади. Саволномалар вафот этган шахсларнинг оила аъзолари ёки ўзини ўзи бошқариш органларидаги мавжуд маълумотлар базаси асосида тўлдирилади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг асосий усули аҳоли (респондентлар) ўртасида сўров ўтказиш орқали саволномаларни тўлдириш ҳисобланади. Сўров аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар томонидан амалга оширилади.
Саволномалар рўйхатга олувчи ходимлар томонидан уйма-уй юрган ҳолда аҳоли (респондент) яшайдиган (вақтинча яшайдиган) ёки яшаши мумкин бўлган турар ёки нотурар жойларда ва респондентлар ўз хоҳишига асосан стационар участкаларга ташриф буюрган вақтда тўлдирилади.
“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрсида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ, респондентлар қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:
ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш;
ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;
рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса — рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик;
рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт.
Ҳамза Ҳайтимбетов, Амударё тумани Статистика бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶