СИФАТЛИ ВА ТЕЗКОР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН АҲОЛИ МАМНУН
Республикамизнинг барча ҳудудларида Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига сифатли, тезкор, шаффоф давлат хизматлари кўрсатилиб, тизим фаолияти янада такомиллаштирилмоқда.
Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги Қарори билан Давлат хизматлари марказлари фаолияти йўлга қўйилган дастлабки вақтда 33 турдаги давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, бугунга келиб хизмат турлари 160 тага яқинлашди. Давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш механизмининг шакллантирилиши ортиқча, кераксиз ҳужжатлар йиғишни бартараф этмоқда.
Туманимиздаги Давлат хизматлари маркази ҳам аҳоли учун қулай ҳудудда жойлашган. Замонавий ва кўркам бинода жойлашган марказ ахборот коммуникация жиҳозлари ва бошқа зарур воситалар билан таъминланган.
Маркази томонидан шу йилнинг 1 ярим йиллигида 49 866 жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизмат кўрсатилди. Шу жумладан, 2035 та электрон рақамли имзо очилди. Давлат рўйхатдан 601 тадбиркорлик субъектлари ўтказилган бўлиб, шундан юридик шахслар – 171 тани, якка тартибдаги тадбиркорлар – 430 тани ташкил қилади. Тадбиркорлик субьектларини қайта рўйхатдан ўтказиш 103 тадан иборат бўлса, юридик шахслар 74, якка тартибдаги тадбиркорлар 29 нафарини ташкил қилади. Тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш эса 69 та бўлди. Уларнинг 25 нафари юридик шахслар, 44 нафари якка тартибдаги тадбиркорлардир.
Ўтган давр мобайнида тарғибот тадбирлари давомида кўрсатилган сайёр давлат хизматлари сони 2296 ни ташкил қилади. Шунингдек, 55 маротаба таълим муассаларида семинар, тумандаги 49 та маҳаллада, 11 та меҳнат жамоаларида сайёр қабул ташкил килинди. Амалга оширилган тарғибот тадбирларида 1706 га яқин фуқаролар қатнашиб, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмалари ҳақидаги тушунчаларга эга бўлдилар. Ўтказилган тарғибот тадбирларида 1448 га яқин буклетлар ҳам тарқатилди.
Марказнинг шу даврга қадар мўлжалланган иш режасининг ижросини таъминлаш, ўтган йил давомида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш, келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш масалалари кенгайтирилган йиғилишда муҳокама қилиниб, ўз муддатида амалга ошириш чоралари кўрилган эди.
Шунга кўра, туман ҳокимлигида давлат хизмати кўрсатишда ваколатли органларнинг масъул ходимлари иштирокида ўтган давр мобайнидаги давлат хизматлари кўрсатишда йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирларни белгилаш бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Ундан ташқари, Давлат хизматлари марказига тегишли хизматлардан фойдаланиш учун мурожаат қилиш маданиятини шакллантириш, марказларга электрон шаклда мурожаат қилишнинг қулайликлари ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида уюшмаган ёшлар иштирокида Марказ биносида семинар ташкил этилиб, уларда электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмалари шакллантирилди. Шунингдек, таълим муассасаларига борган ҳолда ва нлайн равишда битирувчи ёшларда зарур билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган «Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти» мавзусидаги ўқув-семинарлар, очиқ дарслар ўтказилди.
Овул ва маҳаллаларга ташриф буюрган ҳолда давлат хизматларидан электрон фойдаланишни оммалаштириш мақсадида аҳоли ўртасида учрашувлар ташкил этилиб, электрон рақамли имзо калитини олиш, электрон рўйхатдан ўтиш, субсидия олиш хизматларидан фойдаланиш кабилар кенг тушунтирилмоқда.
Марказ томонидан кўрсатилаётган сифатли ва тезкор хизматлардан туманимиз аҳолиси жуда мамнун. Зеро, мамлакатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғоясини сўзсиз амалга ошириш ва аҳолига қулайлик яратиш марказ ходимларининг асосий мақсади ҳисобланади.
Сарвар Ҳайтбоев, туман Давлат хизматлар маркази бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶