19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:32
Жамият 👁 100

ЁШЛАР – ЭРТАНГИ КУНИМИЗ БУНЁДКОРЛАРИ, КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИДИР

ЁШЛАР – ЭРТАНГИ КУНИМИЗ БУНЁДКОРЛАРИ, КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИДИР

Жаннатмакон юртимиз келажагини маънан ва жисмонан соғлом, баркамол авлод яратади. Шундай масъулиятли ва улкан вазифани зиммасига олишга қодир ёшларни камолга етказиш учун эса мамлакатимизда зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда барча имкониятлардан фойдаланиб, замонавий билим ва тафаккурга, соғлом дунёқарашга эга бўлаётган, ривожланган давлатлардаги тенгдошлари билан беллашишга тайёр, навқирон авлод катта ишонч билан ҳаётга дадил кириб келаётгани барчамизни қувонтиради.

Туманда 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш мақсадида “маҳаллабай” ўрганишлар орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, шунингдек, улар ўртасида маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида янгича тизим асосида 9 та йўналиш, 74 та банддан иборат “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилди. Ҳар бир маҳалла кесимида ишсиз, тадбиркорлик фаолияти ҳамда касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган, ижтимоий муаммоли 6 минг 753 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилиб, “Ёшлар дафтари” га киритилди.

Улардан 4 минг 685 нафарини ишлаш истагида бўлган ёшлар ташкил этади. Ушбу ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қурилиш ва ҳақ тўланадиган жамоат ишлари, қишлоқ хўжалиги,  хизмат кўрсатиш соҳалари, ишлаб чиқариш корхоналари, ўзини ўзи банд қилиш йўналиши ҳамда ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш режалаштирилган.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган 511 нафар ёшларга 12 млрд. 586 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашиш кўзда тутилган.

Шунингдек, касб-ҳунарга ўқиш истаги бор 350 нафар, “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктириладиган 704 нафар ва ижтимоий муаммолари бор 503 нафар ёшлар аниқланиб, уларга ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунга қадар 6 753 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 3 376 нафарининг бандлиги таъминланди. Шундан 290 нафари мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди. Жамоатчилик ишларига жойлаштириш орқали 240 нафари, имтиёзли кредит ажратиш орқали 188 нафари, субсидия ажратиш орқали 24 нафарининг бандлиги таъминланишига кўмаклашилди.

Ишсиз ёшлардан 2634 нафарига эса 912 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги жорий йил 11 март кунги Қарори ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбалари ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат бўлди.

Мазкур қарор ижроси юзасидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил қилиниб, ушбу жамғармаларда 935,3 млн. сўм маблағ шакллантирилди. Бугунги кунга қадар ёшларнинг муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш учун 67,4 млн.сўм маблағ сарфланди.

Ушбу маблағлар ҳисобидан 20 нафар ёшларга бир марталик ёрдам учун 19,6 млн. сўм, 9 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари учун 47,8 млн. сўм ажратилди. Ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 3 нафар ёшларга электр пайвандлаш ускуналари, 3 нафарига микротўлқинли печь, 6 нафарига тикув машинаси олиб берилди.

Бундан ташқари яна, 38 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари олиш учун 101 млн. сўм, маданият ва санъат йўналишига 50 та инвентарь олиш учун 312 млн. сўм, спорт йўналишига 1 870 та инвентарь олиш учун 183,6 млн. сўм давлат харидлари аукцион биржасига қўйилди.

Муҳтарам Президентимизнинг ёшларга юксак эътибори ва ишончини оқлаш, бу ғамхўрликка ҳар томонлама муносиб бўлиш учун ўз устимизда жиддий ишлашимиз, қаттиқ меҳнат қилишимиз лозимлигини ҳар биримиз чуқур англашимиз зарур.

Ушбу давлат дастурида бизга юклатилган  ҳар бир вазифани белгиланган муддатларда сифатли амалга оширишга барча имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Жасур Давлетов, Ёшлар агентлиги туман бўлими раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026