АВТОМОБИЛДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИЛДИ
Йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига асосан амалга оширилади.
Лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль транспорти мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга “Лицензия” ахборот тизими орқали берилади. Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар “Аккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт.
Якка тартибдаги ташувчилар “Узтранс” ягона интерактив ахборот тизимига уланган, кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субектлари томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди.
2021 йил 1 сентябргача бўлган даврда якка тартибдаги ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди. Якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди. Якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайдилар.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
а) якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.
б) агрегаторлар хизматидан фойдаланишнинг шартлари этиб: юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларда ёки якка тартибдаги ташувчи сифатида йўловчи ташишни амалга оширишга лицензия варақасига эга бўлиш, “Узтранс” ягона интерактив ахборот тизимига уланган кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобил транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда агрегаторлар томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиш, “Аккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган ва “Узтранс” ягона интерактив ахборот тизимига уланган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба техник кўрикдан ўтиш. в) агрегаторлик хизматларини кўрсатиш шартлари этиб, мижозларни излаш бўйича махсус дастурларни Давлат солиқ қўмитасининг электрон ахборот базаси ҳамда “Узтранс” ягона интерактив ахборот тизимига интеграциялаш, ўз хизматларини фақатгина юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга ёки якка тартибдаги ташувчи сифатида йўловчи ташишни амалга оширишга лицензия варақасига эга бўлган шахсларга кўрсатиш кабилар киради.
Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга: йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш, йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилади.
А.Турсунбоев, туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶