12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Фан ва таълим 👁 509

ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА 36-СОНЛИ ТАЯНЧ МАКТАБИДА ХОРИЖИЙ МУТАХАССИС ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА 36-СОНЛИ ТАЯНЧ МАКТАБИДА ХОРИЖИЙ МУТАХАССИС ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Бугунги глобаллашув даври барча соҳа мутахассисларидан ўз она тилидан ташқари, дунё халқлари учун ўзаро мулоқот тили сифатидаги бир ёки бир неча хорижий тилларни билишни талаб этади. Чунки тил билиш нафақат шахснинг камолотида, балки мамлакат тараққиётида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Мамлакатимизда бу борадаги ишларни юқори босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз томонидан 2021 йил 19 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорида кенг кўламли вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Агентлиги ташкил этилди. Айни пайтда ушбу Агентлик томонидан мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидаги таълим-тарбия муассасаларида хорижий тилларни ўқувчиларга мукаммал ўргатиш, чет тиллари бўйича фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратларини оширишга қаратилган амалий ишлар самарали йўлга қўйилиб, соҳага хорижий давлатлардан малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда иш олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 5 декабрь санасида Президент Фармон ва Қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманидаги 36-сонли инглиз тили фанини ўқитиш бўйича таянч мактабида инглиз тилини ўрганишни самарали ташкил этиш мақсадида ушбу фан бўйича тажрибали хорижий мутахассис шартнома асосида ўз фаолиятини бошлади.

Касби юқори малакали инглиз тили фани ўқитувчиси бўлган 39 ёшли Эммануэл Панога Санчез Филиппин давлатида туғилган. Ўзбекистонга келишидан аввал Вьетнамда фаолият олиб борган.

Меҳмонни туман таълим тизими масъуллари ва мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари эҳтиром билан кутиб олдилар. Сўнгра у тумандаги 56-сонли мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси томонидан ташкил этилган тажриба алмашув соатида иштирок  этиб, ўз фикрларини билдирди. Эммануэл Санчез 36-сонли мактабда 1 йил давомида фаолият юритади. У мактаб ўқувчиларига ҳафтасига 20 соат дарс ўтади ва 6 соат тўгарак машғулотларини ўтказади.

Хорижий мутахассис томонидан тумандаги инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш учун махсус тизим йўлга қўйилган. Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 86 та мактабларнинг ҳар биридан 1 нафар, жами 86 нафар инглиз тили ўқитувчилари учун ҳар ойнинг иккинчи ҳафтасидаги жума кунлари "Касбий ривожланиш куни" доирасида 2 соатлик маҳорат дарсларини олиб боради.

Хорижий мутахассиснинг маҳорат дарслари орқали амалий кўникмаларга эга бўлган 86 нафар инглиз тили ўқитувчилари эса ойига 4 марта, ҳар ҳафтанинг жума куни ўзлари фаолият олиб борувчи умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчилари учун тажриба алмашув асосида маҳорат дарсларини ўтказадилар.

Таълим тизимида амалга оширилаётган бу каби ишлар ёш авлоднинг хорижий тилларини мукаммал ўрганишлари билан бирга хорижий тиллар ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, ривожланган давлатларнинг таълим тизимига оид инновацион ғояларини самарали ўзлаштириш ва амалиётга кенг жорий этиш имконини беради.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026