14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:46
Қишлоқ хўжалиги 👁 294

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ БЎЛИМ БОШЛИҒИ АМУДАРЁДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНДИ

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ БЎЛИМ БОШЛИҒИ АМУДАРЁДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНДИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида кузги йиғим-терим ишлари авж паллага кирган. Пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчиларга зарур шарт-шароитлар яратиш, пахта териш машиналарининг қувватларидан унумли фойдаланиш, шунингдек, фермер хўжаликларида энергия тежамкор технологиялари, томчилатиб суғориш агрегатларини ўрнатиш орқали иқтисодий тежамкорликка эришиш борасидаги ишлар Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши томонидан доимий равишда мониторинг қилиб борилмоқда. Шу мақсадда Кенгашнинг бўлим бошлиғи Меҳриддин Муҳаммадиев Амударё туманида бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Меҳриддин Муҳаммадиев тумандаги “Пирматов Баҳром”, “К-Ҳамид”,”Муродбек Зебо”, “Ситмамут”, “Ҳайтаков Улуғбек” фермер хўжаликларида бўлиб, далалардаги терим суръати, пахта терими жараёнида иштирок этаётган теримчиларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Илғор теримчилар билан учрашиб, уларга Кенгаш томонидан тайёрланган совғаларни топширди.

Ўрганишлар жараёнида “Ситмамут”, “Ҳайтаков Улуғбек” фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашиб, молиявий масалаларда, хусусан, турли жамғармалар ва субсидия маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан маслаҳатлар берди. Шу билан бирга, тумандаги фермер хўжаликларида жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш ҳолати ҳам ўрганилди.

Бундан ташқари, фермер хўжаликларида кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш, “яшил иқтисодиёт” тамойилига мувофиқ олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Унга кўра, тумандаги “Муродбек Зебо” фермер хўжалиги томонидан 1 млрд. 303 млн сўм кредит маблағлари ҳисобидан 250 киловатт қувватга эга қуёш панеллари, “К-Хамид” фермер хўжалиги томонидан эса 268 млн. сўм кредит маблағлари ҳисобидан 70 киловатт қувватли қуёш панеллари ўрнатилиб, бугунги кунда фермер хўжалиги истеъмолидан ортганини тармоққа сотаётганлиги ижобий баҳоланди ва мазкур фермер хўжаликлари тажрибасини бутун туман бўйлаб кенг оммалаштириш зарурлиги таъкидланди.

Меҳриддин Муҳаммадиев бу борадаги ишларни янада яхшилаш, сув ўлчагич ускуналари ўрнатиш ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш истагида бўлган фермерлар рўйхатини шакллантириш бўйича Амударё туман Фермерлар Кенгаши раиси Илҳом Полвонов ва бошқа масъулларга зарур кўрсатмалар берди.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, Амударё туманидаги “Ҳайтаков Улуғбек” фермер хўжалиги томонидан "Амударё келажаги" ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилинган бўлиб, мазкур кооперативга ҳудуддаги 4 та фермер хўжаликлари аъзо бўлган ҳамда 2025 йил пахта ҳосилини ушбу кооперативга топширмоқда. Кооператив "Агро тарози" платформасига уланганлиги унга аъзо бўлган фермер хўжаликларидан пахта ҳосилини қабул қилишда шаффофликни таъминлаш имконини бермоқда.

Кооперативнинг илғор тажрибасини туман миқёсида оммалаштириш, шунингдек, далаларнинг четларига кўчат экиш, ариқларни бетонлаш, сув ўлчагичлар ўрнатиш, томчилатиб суғоришни ҳамда соҳага доир инновацион янгиликларни кенг жорий этиш юзасидан “Ҳайтаков Улуғбек” фермер хўжалиги ва “Амударё келажаги” ишлаб чиқариш кооперативи масъулларига қатор тавсиялар берилди.

Ўрганишлар жараёнида камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, фермер хўжаликларида мавжуд насослардан фойдаланишда электр энергиясидан юзага келган қарздорликни бартараф қилиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Пахта ва ғалла етиштиришда насосларга сарфланадиган электр энергияси тўловини субсидия ҳисобидан қоплаш тартиби ҳақида марказ ходимларига тушунтиришлар берилди.

Ўрганишлар натижаларига кўра Амударё туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарларини тармоқдаги бир қатор муаммолар қийнаб келаётганлиги ҳам маълум бўлди ва уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Меҳриддин Муҳаммадиев фермер хўжаликлари раҳбарлари билан алоҳида суҳбатлашиш ва уларнинг фаолиятига доир ютуқ ва муаммоларини ўрганишлар жараёнида амударёлик фермерларга ўз фаолиятларини замон талаблари даражасида ташкиллаштириш, аграр тизимга доир янгилик ва ўзгаришларни соҳага кенг жорий этиш юзасидан зарур тавсиялар ва топшириқлар берди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019