ТАДБИРКОРГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР УНДИРИЛДИ
Нукус туманлараро Иқтисодий суди томонидан даъвогарнинг жавобгар масъулияти чекланган жамиятидан 81 997 343 cўм асосий қарз 40 998 671 cўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти суди ёрдамида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Шу йил 16 апрель куни ўтказилган суд мажлисида Нукус туманлараро Иқтисодий суди масъуллари, даъвогар ва жавобгар томонлар иштирок этдилар. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 23 апрель куни дори-дармон сотиб олиш ҳақидаги шартнома тузилган. Шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида қарздорлик келиб чиққан. Бу бўйича суд мажлисида ишни кўриш давомида қарздорлик қопланиб, тарафлар ўртасидаги шартнома шартлари тўлиқ бажарилган.
Суд иши якунида жавобгар маъсулияти чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига 2 460 000 сўм давлат божи учун пул, 19 600 сўм почта харажатини ундириш бўйича қарор қабул қилинди.
М.Каримбаева, Нукус туманлараро Иқтисодий суди судьяси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶