ҚУРОЛ МУОМАЛАСИ СОҲАСИДАГИ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрь кунги 810-сон “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд пневматик қуроллар 2021 йил 27 июнь кунига қадар Ички ишлар органларида рўйхатга қўйилиши, агар белгиланган муддат ўтганидан кейин рўйхатга қўйилмаган, рухсатнома олинмаган пневматик қурол аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, мазкур Қарорга мувофиқ оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жоулдан кам ва қалибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик қуроли ва оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуроли ҳамда кўрсатиб ўтилган қурол турларининг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги ҳаракатлар ва фаолияти ваколатли органларнинг рухсатномаларисиз амалга оширилишини, тиғли, совуқ ов ва сигнал берувчи қуролни олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органларнинг рухсатномаларимиз, овчилик жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари, юқоридаги тоифага кирувчи пневматик қуролнинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органлар томонидан берилган махсус рухсатнома ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
Туманимизда юқоридаги Қарор талабларидан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида пневматик ва ов қуроли учун мўлжалланган ўқ дорилари муомаласини тартибга солиш ҳамда мавжуд қонун-қоидаларга амал қилиш бўйича доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жисмоний шахсларга қурол муомаласига доир рухсатномалар уларнинг аризаларига мувофиқ ўз вақтида расмийлаштирилиб борилмоқда. Олиб борилган тушунтириш-тарғибот тадбирлари натижасида жисмоний шахслар қўлида сақловда бўлган ва тегишли рухсатномалари бўлмаган пневматик қуроли ва ов қуроли, шунингдек, ўткир тиғли қуроллар фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда туман Ички ишлар бўлимига олиб келиб топширилмоқда.
Хусусан, Босув маҳалласида истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган фуқаро Сардор Каримов ишдан келаётиб маҳалла ҳудудидаги “Қораўзак метангаз” масъулияти чекланган жамияти яқинидан қора елим халтага ўралган ўқотар қурол топиб олиб, уни зудлик билан туман Ички ишлар бўлимига олиб келиб топширди. Натижада лоқайд бир одам эҳтиётсизлиги туфайли тушириб қолдирган ушбу ўқотар қуроли ёш болаларнинг қўлига тушиб қолишининг, шу билан бирга жиддий хавф-хатарнинг олди олинди.
Ўқотар қуроли – у қайси турда бўлишидан қатъий назар, ўз номи билан совуқ қурол, ундан фойдаланиш қоидаларини билмаган одам учун ҳам, атрофдагилар учун ҳам хавфли.
Шундай экан, қадрли юртдошлар! Жисмоний шахсларнинг қурол муомаласига доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги, рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун йиғим ундирилиши қатъий назоратга олинади ва қайси турдаги қурол эгаси бўлишидан қатъий назар, жисмоний шахслар мавжуд қонун-қоидаларга амал қилишга мажбур. Бундан кўзланган мақсад жамият осойишталигини, халқимиз ва ҳар бир фуқаронинг тинч-хотиржам ҳамда соғ-саломат яшашини таъминлашдир.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶