19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 02:54
Жамият 👁 124

ЁШ САЁҲАТЧИЛАР ТАРИХИЙ-ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИДА ТУМАНИМИЗ ТАРИХИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

ЁШ САЁҲАТЧИЛАР ТАРИХИЙ-ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИДА ТУМАНИМИЗ ТАРИХИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

Амударё – бой тарихга эга, қадимий ўлкалардан биридир. Бу ҳудудда осори атиқалар, Чилпиқ, Гавур қалъа, Тошмадраса каби обидалар ва бошқа шу каби узоқ мозийдан сўзловчи аждодларимиздан қолган улкан мерослар бор. Ёш авлодга бу маънавий-маданий бойликларни бутунлигича етказиш, тарихини таништириб бориш эса улар қалбидаги Ватанга муҳаббат, аждодларга чуқур эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлайди.

Туманимизда янги ташкил этилган тарихий-ўлкашунослик музейи ҳам, нафақат аму элининг, балки бутун қорақалпоқ халқининг буюк ва бетакрор тарихи ҳақидаги манбаларга эга бўлган, олис ўтмишга саёҳат қилдирувчи масканга айланди. Бугунги кунда ушбу масканга фақат туманимиздангина эмас, Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрувчилар сони ортмоқда.

Вақт ўтган сари ҳар бир халқ доимо тарихга назар ташлаб, мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилади. Бу борада, албатта, музейларнинг аҳамияти жуда катта. Уларда сақланаётган ўтмиш маданияти, маърифати ва турли жиҳозлар, ёдгорликларни кўриб, аждодлар турмуши, ҳаёти ва ҳозирги тараққиётнинг асоси ҳақида улкан тасаввурга эга бўлиш мумкин.

  16 июнь куни ушбу масканга тумандаги Баркамол авлод болалар мактабида ҳунар ўрганаётган ёшлар ташриф буюришди. Саёҳатчиларга музей раҳбари, фахрий ўқитувчи Шавкат Чоршамов ҳар бир экспонат ҳақида батафсил маълумот бериб, тарихи ҳақида сўзлаб берди.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб, туманимизда ўтказилган тадбирда очиб берилган ушбу замонавий кўринишдаги музей икки қаватли янги бинода жойлашган. Музейнинг ҳар бир бўлими алоҳида эътибор ва дид билан безатилган. Экспонатларнинг номлари, қайси даврга хослиги, ким томонидан музейга тақдим этилгани ҳақидаги маълумотлар тартиб билан жойлаштирилган.

Музейдан ўрин олган турли бебаҳо ёдгорликлар, қадим аждодларимиз ишлатган уй-рўзғор буюмлари, ўтмишда фойдаланилган иш қуроллари, ёғ ишлаб чиқариш жувозлари, ерларни суғоришда ишлатилган сув ҳайдовчи чиғир ва чархпалак, ноёб қўлёзмалар, созандаларнинг қадимий чолғу асбоблари, ўша даврларда кийилган турфа либосларни  томоша қилиб, тарихи билан танишган ёш саёҳатчилар катта таассуротларга эга бўлдилар.

Саёҳат давомида ўқувчи-ёшлар ҳам ўз навбатида фахрий ўқитувчи Шавкат Чоршамовга турли саволлар билан мурожаат қилиб, ҳар бир экспонат ҳақида янада кўпроқ маълумот олишга қизиқдилар.

Тарихчи-ўлкашунос Шавкат Чоршамов саёҳатчиларга ушбу музей кўпчилик юртдошларимиз, қолаверса, масъул раҳбарларнинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилгани, эндиликда ёшлар учун туман ва қорақалпоқ эли тарихи билан янада яқинроқ танишиш, кўпроқ маълумотга эга бўлиш имконияти яратилгани ҳақида сўзлаб ўтди. Ундан ташқари, тарих кўзгуси бўлган музейларда халқ ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзини ифода этувчи барча нарсалар жамланишини, улар орқали маданий, хўжалик ва ижтимоий ҳаёт тарзини чуқурроқ ўрганиш мумкинлигини таъкидлади.

Ёш саёҳатчилар билан суҳбат давомида музейларнинг заҳираларини доимо бойитиб бориш, тўпланган музей ашё ва экспонатларини келажак авлодларга бус-бутун ҳолатда етказиш, асраб-авайлаш ҳар биримиздан алоҳида масъулият талаб этиши тушунтирилди. Шунингдек, маънавий-маърифий хазина бўлган ушбу маскан узоқ йиллар юртдошларимизга қадим ўтмишни ўрганишга хизмат қилиши учун уни янада тўлдириб бориш кераклиги хусусида сўз юритилди.

Тарихий-ўлкашунослик музейида ўтказилган саёҳат жуда мароқли, қизиқарли ва мазмунли бўлди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026