25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 07:19
Жамият 👁 365

Ёшлар фестивали доирасида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Ёшлар фестивали доирасида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама етук, барча соҳаларда илғор, баркамол авлод бўлиб етишишларига катта эътибор қаратилиб, эртамиз эгаларига кенг имконият ва шароитлар яратилмоқда. Айниқса, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари, ҳам жисмонан ва манан етук бўлиб етишишлари йўлида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Амударё туманида “Ёшлар фестивали” доирасида ўтказилаётган спорт мусобақалари ҳам шу мақсадларга хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг 3-8 июнь кунлари туманимиздаги ёшлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича “Ёшлар шахмат тахтаси” мусобақаси ўтказилди. 8 июнь санасида эса мазкур мусобақанинг туман босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада туманимиздаги 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳаваскор спортчилар, ўқувчи талабалар, уюшмаган ёшлар иштирок этдилар. Беллашувлар Халқаро шахмат федерациясининг қоидалари асосида ўтказилди.

Мусобақанинг ҳудудий босқичларида 1-2-3-ўринни эгаллаган иштирокчиларга туман босқичида қатнашишга рухсат берилди. Мусобақалар жуда қизиқарли бахс-мунозарага бой тарзда ўтди. Беллашувларнинг туман босқичи якуний натижаларига кўра қизлар ўртасида Дурунки маҳалласида яшовчи 56-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси Ирода Тўлибоева 3-ўринни, 6-синф ўқувчиси Умида Тўлибоева 2-ўринни, Ўзбекистон маҳалласида яшовчи 44-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Райҳона Шомуратова фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Ўғил болалар ўртасида ҳам беллашувлар муросасиз тарзда ўтди. Якуний натижаларга кўра Хитой овулида яшовчи, 2-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Муродбек Ражабов 3-ўринни, Қипчоқ овулида яшовчи 18-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шерзод Саъдуллаев 2-ўринни, Дурунки маҳалласида яшовчи, 56-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Оғабек Тўраев фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Туман босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар туман ҳокимлигининг I-II-III даражали дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган фестивал доирасида спортнинг сузиш тури бўйича ҳам мусобақалар ташкил қилинди. Сузиш мусобақасида туманимизда яшовчи 12 ёш ва ундан кичик ёшдаги ёшлар иштирок этдилар. Сузиш бўйича беллашувлар қизлар ва ўғил болалар ўртасида ҳам мусобақалар ташкил қилинди. Мусобақа 8 июнь санасида туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг сузиш бассейнида ўтказилди.

Бу каби спорт мусобақаларини ўтказишдан асосий мақсад – туманда спортнинг барча турларини янада ривожлантириш, спортнинг ҳар бир тури бўйича кучли спортчиларни аниқлаш ҳамда туман терма жамоасини шакллантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.

Сузиш бўйича ўтказилган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра ўғил болалар ўртасида ҳар учала ўринни ҳам 30-мактаб ўқувчилари, жумладан, Бўстон маҳалласида яшовчи Арслонбек Холбоев 3-ўринни, Беруний маҳалласида яшовчи Худойберди Ўтамуратов 2-ўринни, Бўстон маҳалласида яшовчи Шоҳжаҳон Сафарбоев фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Шунингдек, қизлар ўртасидаги бахсларда Хизр эли маҳалласида яшовчи 46-сонли мактаб ўқувчиси Маржона Тозабоева 3-ўринни, Олмазор маҳалласида яшовчи 31-мактаб ўқувчиси Айгерим Марксова 2-ўринни, Гулзор маҳалласида яшовчи 55-мактаб ўқувчиси Диёра Жумамуратова фахрли 1-ўринни совриндори бўлдилар.  Мусобақа ғолиблари туман ҳокимлигининг I-II-III даражали дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган фестивал давом этмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026