“ҚАТОРИДАН КАМ БЎЛМАСИН”, ДЕЙИШДИ-Ю ҲУҚУҚБУЗАРЛИККА ЙЎЛ ОЧИШДИ
Кўпинча ота-оналар фарзандларига энг сўнгги русумдаги уяли алоқа воситаларини олиб бериб, замонавий русумдаги қўл телефонига эга бўлган бола нималар билан шуғулланаётгани хусусида қизиқмайди.
Тумандаги маҳаллалардан бирида яшовчи О.Ботиров (исм-шарифи ўзгартирилди) ҳам янги русумдаги қўл телефонига “етишганидан” хурсанд бўлиб, телефон хотирасидаги турли мазмундаги аудио ва видео маърузалар билан таниша бошлади.
Ваҳоланки, О.Ботировнинг телефони хотирасидаги аудио ва видео файллар мамлакатимиз қонунларига зид диний-экстремистик мазмундаги маърузалар ва суҳбатлар бўлиб, бу каби маҳсулотларни мамлакатимизга олиб кириш, тарқатиш ва тайёрлаш таъқиқланади. Ўзининг диний билимсизлиги, ҳуқуқий саводсизлиги оқибатида О.Ботиров қаршисига тўпланган маъмурий иш яқинда жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди мажлисида атрофлича муҳокама этилди ва О.Ботиров Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига кўра, маъмурий жавобгарликка тортилди, БҲМнинг икки баравари миқдорида, 446 минг сўм жарима жазосига ҳукм этилди. Мазкур ишдаги далилий ашё – О.Ботировга тегишли бўлган “Redmi7A” русумли қўл телефони давлат фойдасига мусодара этилди.
Кўриб турганингиздек, О.Ботировнинг ҳам диний, ҳам ҳуқуқий саводсизлиги, оила аъзоларининг эътиборсизлиги туфайли ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилди. Агар О.Ботиров қўл телефони хотирасини аввал текшириб кўриб, кейин уни харид қилганида, телефонни ўз номига ҳужжатлаштирмасдан аввал уни ИИБга олиб келиб, телефонни сотган одам ҳақида маълумот берганида юқоридаги каби ҳуқуқбузарлик содир бўлмаган бўлар эди.
С.ДАВЛЕТМУРОДОВ, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶