22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 03:49
Фан ва таълим 👁 359

УСТОЗЛИК БАХТИ

УСТОЗЛИК БАХТИ

Ҳаммамиз болалик давримизни яхши хотиралар билан эслаймиз. Мактабга илк қадам қўйган кунимиз, ўқишни ўрганганимиз. Бизнинг орзуларимизга қанот бағишлаган биринчи ўқитувчимиз ва ниҳоят биринчи ва сўнгги қўнғироқлар чалингандаги ҳаяжонларимиз…

Биз, балки ўқитувчилик касбига ўша дамларда ҳавас қўйгандирмиз. Ҳар йили мактабимиз остонасидан қалбларида эзгу орзулар билан ҳаётга учирма бўлаётган ўқувчиларимиз билан бир даргоҳда 11 йил бирга интилиб, изланиб яшаганимиз учунми, собиқ ўқувчиларимизнинг кейинги ҳаёти ҳақида худди ўз фарзандимиз каби қайғурамиз, ютуқларидан кўксимиз тоғдай юксалади. Ҳатто кўча-кўйда, давраларда қаддимизни тик кўтариб, фахрланиб юрамиз.

2019-2020 ўқув йилида бизнинг 31-сон умумтаълим мактабимизни учта синфда 91 нафар ўқувчи битирди. Шулардан 27 нафари олий таълим даргоҳларига, 16 нафари янгидан ташкил этилган техникумларга ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ўқишга кирдилар. 49 нафар собиқ битирувчиларнинг деярли барчасининг бандлиги таъминланди. Бири тадбиркор бўлса, яна бирлари касб-ҳунар эгалари бўлишди. Бундан мактаб директори сифатида Н.Давлетова, ўқув ишлари бўйича мактаб директори ўринбосари О.Шомуродов, мактаб психологи С.Каримова, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Ўрозимбетова ҳамда Б.Шерниёзовлар беҳад мамнун бўлишди. Чунки улар ҳар бир боланинг ҳаётда тўғри йўлни топишларида энг яқин маслаҳатгўй бўлдилар.

Талабалик бахтига эришган собиқ ўқувчиларимиз яқинда биринчи ярим йиллик имтиҳонларини муваффақиятли топширишиб, мактабимизга келишиб, ўз қувончларини устозлари билан бирга бўлишдилар. Бундай ҳолат деярли ҳар йили такрорланади. Ҳар йили жажжи болажонларни кутиб олиб, битирувчи ёшларни ҳаётга йўллайверамиз. Вақт эса югурик. Кеча мактаб остонасидан ҳатлаган болажонлар эртага она юрт хизматига камарбаста, етук мутахассис бўлиб етишадилар. Кечаги ёш ўқитувчи вақт ўтиб, қадрдон мактабимизга невараларини етаклаб келади. Мактабимизда илм олишга ундовчи биринчи ва сўнгги қўнғироқлар жарангги ҳамиша бир-бирига пайваста. Биз ўзимиз билим сирларини ўргатган ўқувчиларимизни янада ёрқин орзулар қучоғига – келажак уфқлари сари кузатиб қолаверамиз. Уларга оқ, ойдин йўл, бахт-иқбол тилашдан асло тўхтамаймиз. Бу – биз ўқитувчи-мураббийларнинг бетимсол бахтимиздир.

Нигора Собирова, Феруза Ражабова, Ғуломжон Юсупов, 31-сонли умумтаълим мактабининг ўтган 2019-2020 ўқув йили битирувчи синфлари раҳбарлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026