19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 04:05
Жамият 👁 234

ДИНИЙ БИЛИМСИЗЛИК ҲАМ МАЪНАВИЙ, ҲАМ МОДДИЙ ЗАРАР ЕТКАЗДИ

ДИНИЙ БИЛИМСИЗЛИК ҲАМ МАЪНАВИЙ, ҲАМ МОДДИЙ ЗАРАР ЕТКАЗДИ

Диний ва ҳуқуқий билимсизлик инсонни нафақат йўлдан адаштиради, балки элдошлари орасидаги обрў-эътиборига путур етказади. Ҳатто иқтисодий таназзулга олиб келади.

Туманимиз маҳаллаларидан бирида яшовчи, эндигина  19 ёшга тўлган ёшгина, Моҳирбек исмли (исм ўзгартирилди) йигит не машаққат билан ўзи ишлаб топган пулига “Redmi 6Pro”русумли қўл телефонини сотиб олиб, ҳужжатлаштирди. Янги қўл телефонини очиб, унинг хотирасида 56 та аудио, 5 та видео ёзувлар борлигини кўриб, бу аудио ва видео ёзувлар диний экстремизм тарғиботига оид эканлигини тушуниб етмай, улар билан танишишда давом этди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитасининг (04.03.2021 йилги) №26-сонли хулосасида бу каби “Диний экстремистик мазмундаги видео ва аудио ёзувли маърузаларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш таъқиқланади”, деб кўрсатилган.

Моҳирбек ҳуқуқий ва диний саводсизлиги оқибатида ўз ҳатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг  184-3-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

Яқинда Моҳирбек томонидан содир этилган ушбу маъмурий иш унинг ўзи истиқомат қиладиган маҳаллада, жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг кўчма очиқ суд мажисида ҳуқуқбузарнинг яқинлари, маҳалладошлари иштирокида муҳокама этилди.

Очиқ суд мажлисида Моҳирбекнинг диний саводсизлиги, қолаверса, маҳалла оқсоқоли ҳамда маҳалладошларининг у ҳақдаги ижобий фикрлари, ҳуқуқбузарнинг оилавий аҳволи, ишсизлиги, унинг қаттиқ пушаймонлиги инобатга олинди ва унга Ўзбекистон Республикаси МжТКнинг тегишли моддаларига кўра, БҲМнинг икки баравари миқдорида жарима  жазоси қўлланилиб, ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида фойдаланган қўл телефони давлат фойдасига мусодара этилди.

Билимсизлик инсонни не кўйларга солмайди, дейсиз. Моҳирбек ҳам диний ва ҳуқуқий саводсизлиги боис, ўзи сотиб олган қўл телефони хотирасига ғаразли ниятдаги кишилар томонидан атайлаб тайёрланган бузғунчи ғоялар тарғиботига бағишланган аудио ва видео ёзувларнинг қандай оқибатлар келтиришини билмади. Агар билганида дарҳол ўчириб ташлаган ёки қўл телефонини ҳужжатлаштирмасдан аввал ҳуқуқни муҳофаза этиш органларига олиб бориб, уни сотган кимсаларга чора кўриш ҳақида ўйлаган бўларди.

Афсуски, ғишт қолипдан кўчиб, унинг ўзи ҳам маънавий, ҳам моддий зарар кўрди. Шуни айтадилар-да “билимсизлик одамни сарсон-саргардон қилади, адаштиради, зулмат йўллар томон етаклайди”, деб.

С.ДАВЛЕТМУРАТОВ, жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026