ОЧИҚ СУД МАЖЛИСИДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИГА ДОИР ИШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Йўл қоидаси – умр фойдасидир. Ҳар бир йўловчи ва ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига амал қилса қанчадан-қанча фалокатларнинг олди олинади. Аммо, афсуски, оддий эҳтиёткорлик қоидаларига ҳар доим ҳам риоя этилавермайди.
Фуқаро К.М. (исмлар ўзгартирилган) ҳам ўз номида бўлмаган автотранспорт воситасини овуллардан биридаги чекка ҳудудга олиб борувчи йўлда бошқариб бораётиб, ҳаракат қоидаларига бироз эътиборсиз қаради. У “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 12-банди ва 77-банди талабларини бузиб, ушбу йўлни шимолдан-жанубга томон бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотди. Бунинг оқибатида автомобиль асфальт йўлнинг қарама-қарши томонидаги ариққа тушиб кетди ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Автомобилдаги 2 нафар йўловчи эса тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Эътиборсизлиги туфайли йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган, йўловчиларга енгил даражадаги тан жароҳати етишига сабабчи бўлган фуқаро К.М. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбланди.
Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ушбу жиноят иши кўриб чиқилди.
Судда гумон қилинувчи ва жабрланувчиларнинг сўзлари, прокурорнинг фикри тингланди. Иш материаллари таққосланиб, текшириб чиқилди ва гумон қилинувчига оид жиноят иши томониларнинг тегишли тартибда ярашганлиги муносабати билан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан ҳаракатдан тугатилди.
С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶