25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 09:45
Жамият 👁 109

“ОЗОД ЮРТНИНГ ОБОД МАҲАЛЛАСИ” НОМЛИ КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

“ОЗОД ЮРТНИНГ ОБОД МАҲАЛЛАСИ” НОМЛИ КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқимиз манфаатларига, уларнинг турмуш сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида сидқидилдан ҳис қилмоқда ва кўнглида жараёнларга дахлдорлик ҳисси юксалмоқда. Бу ўз навбатида аҳолининг кайфиятини кўтариб, умуминсоний қадриятларнинг янада кучайишига, меҳр-оқибатнинг юксалишига, юртимизда инсон омилига қаратилаётган эътибордан фахрланиш ҳиссини уйғонишига асос бўлмоқда.

Яқинда туманимизнинг “Аёқчи” маҳалласи ҳудудида жойлашган 69-сонли мактабда бўлиб ўтган “Озод юртнинг обод маҳалласи” мавзусида ўтказилган кўрик-танловда ҳам айнан юртдошларимизнинг ўз юртига, истиқомат қиладиган маҳалласига ҳурмати, ҳудуднинг ўзига хос тарихидан хабардорлиги, келгусида яна ҳам равнақ топиши учун қўшаётган ҳиссаси  кўпчилик эътиборига ҳавола этилди.

Кўрик-танловда ҳудуднинг 3 та оиласи ушбу мактаб ўқувчилари бўлган фарзандлари билан иштирок этдилар. Яъни 3 оиладан ота-она, бир нафар фарзанд ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини намойиш этиш, ғолиб бўлиш учун ўзаро беллашдилар.

Тадбирда “Аёқчи” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Оллоёр Қаландаров, ўринбосари Нигора Полвонова ва мактабнинг тажрибали ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати уларнинг ҳар бир чиқишларини диққат-эътибор билан кузатиб, одилона баҳолаб бордилар.

Кўрик-танлов иштирокчилари аввало ўзлари яшаётган ҳудуди - маҳалласи тарихи, оиласи аҳволи билан таништириб, беллашувга келган аъзолари ҳақида маълумотлар беришди.

Шуниси эътиборлики, умргузаронлик қилаётган заминимизнинг ҳар бир қарич ерининг ўз тарихи бор, юртни юрт сифатида элга танитишга, ривожлантиришга ҳисса қўшган фидойи фарзандлари бор.

Булар ҳақда билиш, албатта, ҳар одамнинг ўз юртига меҳр-муҳаббатини оширади. Бу борадаги иштирокчиларнинг тақдимотини эшитиш барча томошабинлар учун мароқли бўлди.

Шунингдек, эркин мавзу, расм чиқиш ва мазмун-моҳиятини тушунтириб бериш, ҳудудимизда етиштириладиган, аҳоли истеъмол қиладиган сабзавотларни таърифлаш, тезкор саволларга жавоб бериш, баҳру байт айтишиш шартлари ҳам жуда қизиқарли ўтди ва ҳар бири алоҳида баҳоланди.

Натижаларга кўра, Гулимбетовлар оиласи биринчи, Йўлдошевлар оиласи иккинчи, Бозорбоевлар оиласи эса учинчи ўринни эгалладилар.

Иштирокчиларга маҳалла фуқаролар йиғини ва мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Кўрик-танловни ташкиллаштиришда ва ўтказишда мактаб ўқитувчилари Рустам Ваисов, Барчиной Ишматова, Дилшод Бобониёзов, Дилмурод Қодировлар фаоллик кўрсатдилар.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026