СУМАЛАК САЙЛИ БОЛАЖОНЛАРГА ЖУДА МАНЗУР БЎЛДИ
Шу йилнинг 18 мартида Манғит шаҳрида жойлашган 5-сонли Мактабгача таълим ташкилотида “Ўлкамда Наврўз” деб номланган сумалак сайли ташкил этилди.
Муассаса педагог ходимлари эл-у юртимизга омонлик, тинчлик тилаб буғдой ундириб, улкан дошқозонда Наврўз айёми шоҳ таоми сумалак қайнатдилар. Шу баробарида болажонлар шўх рақслар, қўшиқлар шеърлар ижро этишиб, баҳорий тенгкунликни, бахтиёр болаликни маҳд этишди. Боғча опалари ҳамроҳлигида сумалак қайнатиш жараёнини томоша қилдилар.

Болажонлар сумалак таоми ва Наврўз байрами ҳақидаги тарбиячи опаларининг ҳикояларини жуда берилиб тингладилар.
Халқимизнинг узоқ тарихга эга миллий байрами Наврўзи олам муносабати билан ташкиллаштирилган сумалак сайли болажонларга жуда манзур бўлди.
Х.Уразметова, шу ташкилот раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶