19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 06:33
Жамият 👁 241

“ЗЎРАВОНЛИКСИЗ ОИЛА – СОҒЛОМ ОИЛА” МАВЗУСИДА КЎРГАЗМАЛИ ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“ЗЎРАВОНЛИКСИЗ ОИЛА – СОҒЛОМ ОИЛА” МАВЗУСИДА  КЎРГАЗМАЛИ ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга устувор аҳамият қаратилаётгани натижасида оилага, аёл зотига бўлган муносабат ўзгариб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳаётимизнинг маъно-мазмунига, асосий мақсадига айланди.
Аёл гўзал бўлса – олам гўзал, аёл бахтли бўлса – оила, бутун жамият бахтли бўлади. Бугун Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир аёл, чин маънода бахтли. Зеро, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунлар билан мустаҳкамланган.
Ўзбекистон тарихида илк бор 2019 йилнинг 2 сентябрида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди. Ушбу қонун хужжатлари хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳам тартибга солади. Тазйиқ ва зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муҳитни қарор топтиришни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг 5-сонли баёнида ҳар бир вилоятда танлов асосида битта туман маркази фаолиятини намунали йўлга қўйиб, улар негизида ҳудудлардаги марказлар ходимлари учункўргазмали ўқув-семинари ўтказиш белгиланган эди. Қорақалпоғистон Республикаси бўйича зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази Амударё туман бўлинмаси намунали деб топилди ва 2021 йил 20 февраль куни “Зўравонликсиз оила – соғлом оила” мавзусида  кўргазмали ўқув-семинар бўлиб ўтди.


Семинарга Қорақалпоғистон Республикаси зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази директори Сайёра Насирова, малакали психолог Роза Аманова, Нукус шаҳар, Хўжайли, Қораўзак, Тахиатош, Беруний, Эллиқалъа туманлари ижрочи директорлари, масъул ходимлари ва жамоатчилик асосида бириктирилган мутахассислар қатнашдилар.
Кўргазмали ўқув-семинар марказнинг жиҳозланиши, моддий-техник базаси ва иш услубининг Низом талабларига мос келиши, ҳужжатлар юритилиши билан танишишдан бошланди.  Семинар иштирокчилари марказнинг жиҳозланиши билан яқиндан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.   
Шундан кейин “Зўравонликсиз оила – соғлом оила” мавзусидаги кўргазмали ўқув-семинарининг иккинчи қисми туман ҳокимлиги биносида давом эттирилиб, марказнинг туман бўлинмаси ижрочи директори Гавҳар Чимбайчиева, Қорақалпоғистон Республикаси маркази директори Сайёра Насирова, психолог Роза Аманова, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари, бош педиатр Гулшод Юсуповалар маърузалар қилдилар.  Маърузалар юзасидан қизғин мунозаралар давомида иштирокчилар аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш соҳасидаги ижобий ютуқлари, хусусан, туманда аёлларнинг ижтимоий мослашув маркази ташкил этилгани, маиший зўравонлик қурбони бўлган аёллар учун ягона “ишонч телефон” рақамлари ишга туширилгани, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар учун психолог, ҳуқуқшунос маслаҳатларининг ташкил этилганлиги, зўравонликнинг олдини олиш бўйича ташвиқот ишлари кучайтирилганлиги қайд этилди.
Кўргазмали ўқув-семинар якунида иштирокчилар зўравонлик масалалари бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш, шунингдек, давлат, ҳуқуқ-тартибот ҳамда ННТларнинг зўравонликнинг ҳар қандай турининг олдини олишга қаратилган ҳамкорликларини кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА, Республика зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни

реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишнинг

олдини олиш маркази Амударё туман бўлинмаси ижрочи директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026