19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 06:23
Жамият 👁 264

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ХИТОЙ ОВУЛИ ЯНАДА КЎРКАМ ҚИЁФА КАСБ ЭТАДИ

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ  ДОИРАСИДА ХИТОЙ ОВУЛИ ЯНАДА КЎРКАМ ҚИЁФА КАСБ ЭТАДИ

Халқимизнинг турмуш шароити, яшаш муҳити яхшиланган сари ҳаётдан рози ва фаровон, бахтиёр яшайди. Шу боис, халқ фаровонлигини ошириш, ҳар бир инсоннинг давлатдан рози яшашини таъминлаш мақсадида  Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимихда  кенг миқёсли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, сўнгги икки йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, жами 1116 та қишлоқ ва маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ва 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги Фармонлари ҳамда 2020 йил 30 декабрь кунги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  туманимизда ҳам “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Жумуртов шаҳарчаси ва Хитой овули ҳудудларида аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтиришга қаратилган бунёдкорлик ишларини амалга ошириш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, фақат Хитой овулининг ўзида ижтимоий  соҳа объектларидан 2-сонли умумтаълим мактаби биносида 5 млрд 908 млн. сўмлик, 45-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида 3 млрд 360 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ҳамда Хитой овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида зарур таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, овул ҳудудидаги инфратузилма объектлари ҳолатини яхшилаш, бунинг учун 5,95 км. узунликдаги ички кўча йўлларини ҳамда овулни бошқа ҳудудлар билан туташтирувчи Куюк кўпир - Хитой овуллари автомобиль йўлларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилиб, автомобиль ва ички кўча йўлларини таъмирлаш мақсадлари учун 1190 млн. сўм маблағ йўналтирилади. Ҳудуддаги автомобиль йўллари бўйига 1,1 км. узунликдаги пиёдалар йўлакчасини янгидан қуриш учун 275 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудуддаги автомобиль йўллари бўйига  81 млн. сўм маблағ ҳисобига 35 та тунги кўча ёритиш чироқлари ўрнатилиб, овул ҳудудидаги 35 та таянч устунларни реконструкция қилиш ва 19,5 км. узунликдаги электр тармоқлари ва 6 та трансформатор пунктларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Ичимлик сув таъминотини яъшилашга қаратилган чора-тадбирлар режасига кўра, ҳудуд аҳолисига тоза ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида Хитой қишлоғи ҳудудига 2 та тозаланган сув тарқатиш шохобчасини янгидан ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ушбу шохобчалар ишга туширилгач, овул аҳолисини тоза ичимлик суви билан мунтазам таъминлаш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, инфратузилма объектларини ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилади. Унга кўра, овул ҳудудидаги якка тартибдаги турар жойлар ҳолатини яхшилаш бўйича 45 та уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 115 та уйларнинг фасад қисмини, 12 та уйнинг дарвозахоналари ҳолатини яхшилаш, 45 та иҳота деворларини янгидан қуриш ва 22 тасини таъмирлаш режалаштирилмоқда. Ҳудудда кўкаламзор майдонларни кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади ва янгидан дарахтзорлар, гулзорлар ташкил этиш режага киритилган.

Милиорация тармоқларини реконструкция қилиш эвазига ҳудудда деҳқончилик маданиятини янада юксалтиришга алоҳида аҳамият берилади. Бунинг учун овул ҳудудидаги 3 км. узунликдаги мелиорация тармоқлари реконструкция қилинади. Шунингдек, аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 8 та савдо мажмуаларини бунёд этиш режалаштирилган.

Давлат дастури доирасидаги ушбу режалар амалга оширилгач, Хитой овул фуқаролар йиғини ҳудуди обод гўшага айланиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги янада юксалади. Бу эса ҳудуд аҳолисининг янги марралар сари интилиб яшашларида муҳим омил бўлиши табиий.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026