22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 06:15
Фан ва таълим 👁 192

ТАБИИЙ ФАНЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ТАБИИЙ ФАНЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан республикамизнинг барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йилининг ҳар ойи маълум фанлар ойлиги сифатида белгиланган. Фан ойликларини ўтказишда умумий ўрта таълим мактабларини тўла қамраб олиш, ўқитувчиларнинг ижодий фаоллигини ошириш, истеъдодли, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш ва тарғиб этиш, таълим сифатини ошириш ҳамда таълим жараёнида қўлланилаётган услубларни такомиллаштириш назарда тутилган.

30 январь куни табиий фанлар ойлиги муносабати билан 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида физика фани ўқитувчиси Адолат Машарипова ўзи таълим бераётган 3 та 7 синфлар ўқувчилари ўртасида беллашув ўтказди. Унда  ўқувчилар бутун оламни англашга  хизмат қилувчи физика фанидан олган билимларини намойиш этдилар.

Беллашув 5 та шарт асосида, назарий билимлар ҳамда амалий машқлар бўйича ўтказилди. Унда учта синфлар ўқувчилари ҳам берилган саволларга пухта ва аниқ жавоб беришга, ғолиб бўлишга интилдилар. Ўқувчиларнинг билимларини табиий фанлар ўқувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари одилона баҳолаб бордилар ва беллашув сўнгида 7 в синф ўқувчиларини ғолиб деб эълон қилдилар.

Мактабларда ўқитиладиган умумий таълим фанларининг ҳар бирининг ўзига хос ўрни бор. Бироқ табиий фанларнинг бири – кимё фани бироз мураккаброқдай туюлса-да ўқитувчи маҳорати туфайли  ўқувчиларига фан асосларини пухта ўргата олади, ҳатто қизиқарли фанга айлантириши ҳам мумкин.

Шу куни мактабда бўлиб ўтган фан ойлигининг яна бир тадбири - “Сеҳрли кимё” бунга мисол бўла олади.

Мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Бахтиёр Қурбонбоев дарс бераётган 8 синфлар ўқувчилари ижросида бажарилган лаборатория машғулотлари ўқувчиларгагина эмас, ўқитувчиларга ҳам жуда қизиқарли бўлди.

Фанни чуқур ўзлаштиришга интилаётган ўқувчиларнинг бажараётган лаборатория ишларини Бахтиёр Қурбонбоев шарҳлаб борди.

Айтайлик ҳаётда бирон кийимимизга, ё хонадонимизга тўшалган гиламларимизга йод ёки зелёнка  тўкилиб кетди. Шундай вақтда энди бундан ҳосил бўлган доғни кетказишнинг иложи бўлмаса, албатта азият чеккан  бўлар эдик. Кимё фанини яхши ўқиган ўқувчи бундай рангли доғни қандай кетказиш йўлини билади. Анор суви дармон бахш этувчи, шифобахш хусусиятлари билан бирга индикаторлик вазифасини ҳам бажара олади. Буларни ўқувчилар “Сеҳрли кимё” тадбири давомида лаборатория машғулотларида амалда кўрсатиб беришди.

Мактабда ойлик доирасида ўтказилган иккала тадбир ҳам барча ўқувчиларда улкан қизиқиш уйғотди. Тадбирлар мактаб ўқитувчиларининг касб маҳоратини, ўз дарсларини ўқувчиларга қай даражада етказа олаётганингина эмас, ўқувчиларнинг фанларни қандай ўзлаштираётганини ҳам кўрсатиб берди. Чунки ўқитувчи меҳнати самараси ўқувчилар эгаллаган билим даражасида акс этади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026