14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:31
Мақолалар 👁 249

КАРАНТИН

КАРАНТИН

(Ҳаётий воқеа)

Зарнигор эгизак фарзандлари туғилгач, уларнинг катта бўлишини кутиб, уч йилгача ишга чиқмади. Болага қараб турганлик учун бериладиган икки йиллик таътил муддати тугагач қайнонаси:

– Энди ишга чиқавер, аввал боланг битта эди, энди учта бўлди, бу ейман-ичаман, деган учта оғиз, дегани. Ўзингни ҳам қўшсак, тўртта оғизсизлар, – деди бармоқларини бир-бир букиб.

Буни эшитган эри онасидан ранжиганини яширмади:

– Бу нима деганингиз, она, ахир мен ишлаяпман, болаларга ой сайин давлат нафақа бераяпти, – деди астойдил хафа бўлиб.

– Сен ҳали ҳисоб-китоб қиладиган, хотинингнинг ёнини оладиган валломат бўлиб қолдингми-а?

Онасига ҳеч қачон тик қараб, қарши гап гапириб ўрганмаган Қувонч индамай эшик томон йўналди. Тилининг учида турган гапини ичига ютиб кетавергиси келмадими, орқасига ўгирилиб:

– Зарнигор Ҳасан-Ҳусанга қарайди, ишга чиқмайди, қачонки, болалар уч ёшга тўлса, ана шунда ишлайди. Унгача ҳеч кимга малол келмайдиган қилиб шу «тўртта оғиз»ни ўзим боқаман! – деди-ю, эшикдан шартта чиқди-кетди.

Ҳамма можаро шундан сўнг бошланди. Эрини ўзига оғдириб олган ҳам, ишламай тишлаётган боқиманда ҳам Зарнигор, лўлилар юртидан келиб қўним топган лўли ҳам Зарнигор бўлди. Зарнигор қайнонасининг ҳамма кесатиқларига чидади-ю унинг ўзи қолиб, ота-онасини ҳақоратлашга ўтганига чидамади.

– Лўлининг қизи нима бўларди, лўлидан ўтиб, – тинмай жаврарди қайнонаси. – Ола халтангни кўтариб тиланчилик қилиб юрганингдан кейин сени ҳеч ким олмаганда. Девона-дарвеш ота-онанг Қувончимни иссиқ-совуқ қилиб, оғдириб олган. Бўлма-са, овул-элда Шоҳсанамдай қизлар боламнинг йўлида сочини тараб юрганди-я!

– Ота-онам лўли эмас, ўқимишли, бири ўқитувчи, бири конда муҳандис, уялмайсизми, эна, ахир улар қудаларингиз-ку! – ёзғирди Зарнигор.

Барибир қайнонаси жаврашдан тўхтамади. Бухоронинг Когонидан келин олганидан пушаймонлигини, қўни-қўшнилари ҳам унга «лўли келиннинг қайнонаси», деб қарашларини, Зарнигор келиб ўғли ҳам айниб қолганини иддао қилаверди. Охири Зарнигор қўлини силтади-ю, ўз ишларига шўнғиди. Орадан ҳафта-ўн кунлар ўтиб, мустақиллик байрами арафасида Бухородан укаси Муслимбек қўнғироқ қилди. Отаси бетоб экан, Зарнигорни кўргиси келаётганини айтибди. Ҳасан-Ҳусанга ҳомиладор бўлганидан бери юртига бормаган Зарнигорнинг соғинчдан кўзлари намланди. Ахир уч йилча бўлибди-я! Карантин муддатлари ҳам чўзилаверди. Ота-онасини, туғишганларини қаттиқ соғинганини ҳис этди у.

Кечқурун эри келгач, дилидагини айтди:

– Отам бетоб экан, энди нима қиламан? Болалар…

– Хафа бўлаверма, бир иложини қиламиз, – хотинини юпатди Қувонч. Ўзи айтганидай, иложини ҳам топди. Ўқувчиларнинг қишки таътил пайтида мактабда ишлар ҳам камаяди, болаларини олиб, Зарнигор билан бирга боради, онасини ҳам кўндирди. Эрталаб бу ҳақда ота-онаси билан маслаҳатлашди. Отаси Нурмат бобо:

– Бемор отанинг ҳолидан хабар олмаслик – гумроҳлик, – деди босиқлик билан. – Машинангни созла, опанг билан мен ҳам бораман.

Чолининг бу қарори Хатча энага ёқмади:

– Ишга чиқмай боласига қарайдиган келин энди Когонга борадими?

Нурмат бобо кампирига ўқрайиб қаради-ю, ҳеч нарса демади. «Гап тамом» дегандай, ўрнидан қўзғалди.

Қувонч мактаб директоридан икки кунга рухсат олди. У ёғи уч кун байрам, ихтиёрида беш кун бор, бемалол қайнотасини зиёрат қилиб қайтишга улгуради. Эртасигаёқ йўлга чиқишди. Чолига ўчакишдими, келинигами, Хатча эна уйда қолди. Қувонч қизи Моҳинур ва Ҳасан-Ҳусан ва Зарнигорни олиб, отаси билан Бухорога жўнаб кетди. Боришса, қайнотаси Когон шаҳар касалхонасида экан. Бояқиш ота эмасми, уч йилдан бери қизини соғинганигами, анча вақт қучоғидан қўймади, невараларини бирма-бир қўлига олиб, қувончдан кўзлари ёшланди.

– Карантин бўлиб, биз ҳам Амударёга боролмадик, болам, – деди нафаси қисиб, ҳарсиллаганча отаси.

Зарнигор икки-уч кун қариндошлари даврасида яйради. Отаси ҳам ўзига келиб қолгандай бўлди. Эри эртага йўлга чиқамиз, деганида юрагидан нимадир узилгандай бўлди. Ёзнинг ўртасида вирусдан зарарланиб, ҳамон касаллик асоратларидан азоб чекаётган отасининг ёнидан ҳеч кетгиси келмасди унинг. Ота-боланинг бири-бирига маҳзун термулишларини кўрган Нурмат бобо:

– Қувонч, ўғлим, келин уч йилдан бери юртига келмаган эди, майли туғишганларининг меҳрига тўйсин, бир-икки ҳафтага қолақолсин, – деди чин дилдан.

Бу фикр отасидан чиққани учун Қувонч кўнди.

– Поездга чиқариб, қўнғироқ қиламиз, почча, бемалол етиб олишади, – опасининг бирон ҳафта қолишини истаётган Муслимбек Қувончга умидвор тикилди.

Зарнигор шу зайлда бир-икки ҳафта эмас, нақ уч ой Бухорода қолиб кетди. Қизи, неваралари дийдорига орзуманд бўлган отаси Сангин тоға қудаси билан куёви кетгач, оғирлашиб қолди. Ўзига келмай бир ҳафта ётди-ю бандаликни бажо келтирди. Марҳумнинг катта-кичик маъракалари ўтгунча ота уйида қолган Зарнигор мусибатни кўтаролмай ётиб қолган онасига қарар, қайнонасининг тинмай қилаётган қўнғироқларига узуқ-юлуқ жавоб берар, эрининг «ўзим бормагунча болалар билан йўлга чиқма», дегани учун онаси ва укаси Муслимбекка Амударёга қайтиш тўғрисида гап очмасди.

Шундай кунларнинг бирида қайнонаси қўнғироқ қилди:

– Ҳов, қачон қайтасан, қайтасанми ўзи? Ё қайтишингни бира тўла карантин қилиб қўяйликми? – деди саломига алик ҳам олмай.

Кўнгил сўраш, онанг яхшими, дейиш ўрнига қайнонасининг бундай муомаласидан Зарнигорнинг дили оғриди. Нима қилсин, индамади. Шу куни кечқурун эри билан қайнотаси ҳам қўнғироқ қилишди.

– Карантин анча юмшатиляпти, биз йўлга чиқдик, қизим, – деди Нурмат бобо. – Худо хоҳласа, кўришамиз.

Тонгда Когонга етиб келган Нурмат бобо билан Қувончни кўрган болаларининг қувончидан Зарнигорнинг дилидаги ғамлик аригандай бўлди.

– Қуда холамниям олиб келмабсизда, – деди Муслимбек улар билан кўришаркан.

Анча ўзига келиб қолган онаси Нурмат бобога меҳр билан боқаркан:

– Ёлғиз қизим Амударёда, етти ёт бегоналарга қандай эл бўларкан, деб қайғурар эдим. Минг шукур, сизлардай меҳрибонлари бор экан, – деди миннатдорчилик билан.

– Қўйсангиз-а, қудағай. Зарнигор Аму элининг ўз қизи, бегонаси бор эканми? Овул-эл тўла ўқувчи болалари бор. Карантин юмшатилди, мактаб очилди, Зарнигор устоз ишга қачон чиқади, деб кутиб турибди-я, сиз карантинни бекор қилсангиз бўлди, Зарнигор қизимни олиб кетаверамиз, – ҳазиллашди Нурмат бобо.

Бу гаплардан сўнг, Зарнигор ҳам, Муслимбек билан онаси ҳам яйраб кулишди. Эртасига Нурмат бобо қудасининг қабрини зиёрат қилди, Манғитдан Аллоҳ йўлига эҳсон деб олиб келган қўчқорни сўйиб, келини улғайган маҳалла оқсоқолини чақирди ва жонлиқнинг гўштини эҳтиёжманд оилаларга тарқатишни илтимос қилди. Шундан сўнггина кўнгли хотиржам бўлган Нурмат бобо келини ва невараларини олиб Манғитга қайтди.

Зарнигор остонадан ҳатларкан, қайнонасининг гап билан узиб олишини кутди. Лекин ундай бўлмади. Ичкаридан қучоқларини кенг очиб келган Хатча эна:

– Жоним қизим, жоним болаларим-ай, омон-эсон, омон-эсон бағримга қайтган офтобларим-ай, карантин деган балога ўт тушсин-а, ўт тушсин! Вирус деган балога қирон келсин-ай, – дея тинмай гапирар, гоҳ невараларини, гоҳ Зарнигорни бағрига босарди.

Карантин бўлиб қудасининг жанозасига бораолмагани, қудағайини кўра олмаганини қайта-қайта айтаркан Зарнигорга:

– Карантини қурсин-а, карантини қурсин, энди мактабингга чиқавер, болам, невараларимни ўзим парваришлайман, – деди чин дилдан.

Онасининг келини ва невараларисиз ҳаёти зерикарли бўлиб қолганини билган Қувонч хотинига аста қараб кўзини қисиб қўйди:

– Вируснинг карантини юмшатиляпти, сизнинг «карантин»чи, бекор бўлдими, она? – Хатча энанинг келинининг қайтишини таъқиқлайман, деб қизишиб юрганига шама қилди ўғли.

– Ҳай, болам-а, оналарнинг тилида «карантин» бўлгани билан кўнглида кир ҳам бўлмайди,  кўнгли очиқ дарвоза оналарнинг! – деди чарақлаб куларкан Хатча эна.

Ҳаммалари яйраб кулишди, гўё ҳеч қандай вирус, ҳеч қандай карантин ва ғамлик бўлмагандай эди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019