12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Адабиёт 👁 321

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Янги йил ОРЗУЛАРи

Ўзгача шукуҳда, ўзгача завқда,

Кўнглимни тўлдириб улуғ мақсадга.

Орзу-армонларим гулга кирмоқда,

Янги йил, келавер, сени соғиндим.

 

Бирам гўзал бугун бу хиёбонлар,

Кўнгилга хуш ёқар шод-хуррам онлар.

Деразамни чертар Аёзбобо ҳам,

Янги йил, келавер, сени соғиндим.

 

Хайр эски йилим, сендан розиман,

Омад олиб келдинг ўғил-қизимга.

Ким учун бахт-иқбол, ё дил розисан,

Синовларда бўлдинг бир тарози сен.

 

Шошиб оқиб кетган сой бўлдинг, йилим,

Машаққатлар чекиб, ёй бўлдинг, йилим.

Ҳар битта юракка бериб қаноат,

Юксалдинг, дилларда мисли матонат...

 

Тарих зарварағи олдимда, оппоқ,

Ҳали ёзилмаган саҳифалари.

Янги йил, халқимга бахт бергин порлоқ,

Саломатлик бўлсин дақиқалари.

Зуҳра АҲМЕДОВА.

ВАТАНГА ҚАСАМЁД

Жаннатмакон юртим, жон Ўзбекистон,

Ватансан беғубор, мусаффо баҳор.

Ҳимоянгда турар мард, жасур ўғлон,

Ҳарбий хизмат эрур фахр-у ифтихор.

 

Ўғлингман, мен сенга қалқон, ҳимоя,

Собитман қолгунча то сўнгги нафас.

Ёвлар ўтолмайди бор метин қоя,

Ўзбек ўғлонига ой қилар ҳавас.

 

“Ўғлим, отланибсан, эзгулик йўлинг,

Мард бўлгин, ўктам бўл, эл бўлсин рози.

Аждодлар руҳидан куч олсин қўлинг,

Юртимда янграсин тўйлар овози”.

 

Дея дуо қилар меҳрибон онам,

Овози беради фикримда жаранг.

Берган оқ сутингиз оқлайин ҳар дам,

Сиз боис етишдим шу кунга, қаранг!

 

Бугун қабул қилдим ҳарбий қасамёд,

Ватан байроғини тиз чўкиб ўпиб.

Шу онтимга содиқ қолгум умрбод,

Асл фарзанд бўлай шонли йўл ўтиб.

 

Ҳарбий қасамёдни қабул қилган он.

Ёдимга келади шундай бир хаёл:

Йигит ҳаётида ягона имкон –

Сен Ватан ўғлисан, жангчи бўл ҳалол!

 

Ушбу қасамёдни дилимга жойлаб,

Юракда пинҳона сўздек асрайман.

Тупроғинг кўзимга тўтиё айлаб,

Бепоён сарҳадинг кўздек асрайман.

 

Халқим, Юртбошимга жисм-у жон билан,

Аждодлар руҳлари – буюк шон билан,

Ватан севгиси-ю, чин иймон билан,

Қасамёд қилдим мен,

                    Қасамёд қиларман,

                                  Қилгум қасамёд!!!

Алишер АҲМЕДОВ,

22-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янги йил тонгида

Билим боғларидан гул тергансизлар,

Илм чашмасидан сув бергансизлар.

Ҳаёт сирларини бир-бир ўргатиб,

Ақл-у шууримиз чархлагансизлар.

 

Геродот илмидан хабардор қилиб,

Тарихни биз билан бирга кездингиз.

Маънавият олтин битикларидан,

Қалбларга нур ила зиё бердингиз.

 

Жаҳон тилларига меҳр уйғотиб,

Мўъжизалар томон равон йўл очиб.

Ўз она тилимиз қадр-қимматин,

Кўрсатиб жаҳонда тенгсиз қудратин.

 

Юракларда меҳр уйғотган Устоз –

Бизга тиладингиз энг баланд парвоз.

Янги йил тонгида муҳаббат билан,

Бахт-иқбол тилайман Сизга сарафроз!

Ёрқиной КЕНЖАБОЕВА,

11-сонли мактаб ўқувчиси.

МАРД ЎҒЛОНЛАР

ҚЎРҚМАЙДИ

Мард йигитлар кўнглида,

Ватан деган туйғу бор.

Тўсиқ чиқса йўлида

Кучи бор, қудрати бор.

Тупроғин топтаса ким,

Қалқон бўлар кўкраги.

Енголмас уни ҳеч ким,

Ер кўрмаган кураги.

Қалбида эзгу ният,

Кеча-кундуз постдадир.

Сўзи бир, ҳар ишда мард,

Ёмонликка қасддадир.

Оиладан кўнгли тўқ,

Мард ўғлонлар сафдадир.

Дилимда ҳеч армон йўқ,

Акам ҳам хизматдадир.

Акам, укам – бир сафда,

Ватанни қўриқлайди.

Мард ўғлонлар, албатта,

Юртга қалқон, қўрқмайди.

Д.Aбдураҳмонов, Холимбег овули.

БАҒИШЛОВ

Сизлар бахт улашувчи,

Ватан чун курашувчи.

Тунни ҳам тун демасдан,

Тенгсиз бўлиб турувчи.

Эй юртим ўғлонлари,

Фидойи инсонлари.

Жонингиз омон бўлсин,

Сиз тинчлик қалқонлари.

Юртда тинчлик барҳаёт,

катта кичик бари шод.

Жони фидо аскарлар,

юракда мангу ҳаёт.

Аскарларга ҳавасда,

Тургим келади сафда.

Бошлари омон бўлсин,

Доим жонлари хавфда

Дилдора РАЖАБОВА.

Ватаним

Эл аро ҳурмати ошган,

Бойликлари тўлиб-тошган.

Гулларга кон ҳур маконим –

Ватаним – Ўзбекистоним!

 

Бетакрордир гулбоғлари,

Обод, сўлим чорбоғлари.

Юрагимда нур – ирфоним –

Ватаним – Ўзбекистоним!

 

Яйраб яшар барча миллат,

Аҳил, тотув эл-у элат.

Ноз-неъматга бой хирмоним –

Жонажон Ўзбекистоним!

 

Постда собит ўғлонлари,

Улар тинчлик қалқонлари.

Бағри обод юрт – қўрғоним –

Фаровон Ўзбекистоним!

Қундуз АЛИБОЕВА,

3-сонли мактаб ўқувчиси.

аскарлар

Ҳимоя қилиб юртни,

Сергак доим аскарлар.

Жон тикиб асрар бизни,

Доим ботир аскарлар.

 

Чегарада турасиз,

Ёз-у қиш ва баҳорда.

Кунни тунга улайсиз,

Шом-у саҳар, наҳорда.

Шаҳзода Жўллибоева, 3-сонли мактаб ўқувчиси.

Янги йил тилаклари

Янги йилни барчамиз,

Кутамиз шод, бахтиёр.

Уй тўрида арчамиз,

Дилда орзулар бисёр.

 

Давра эзгу тилакларга,

Тўлиб-тошар ушбу дам.

Шижоатли юракларга,

Йўламагай асло ғам.

 

Кулиб, яйраб ўйнаймиз,

Қорбобони кутамиз.

Қўл ушлашиб шод-хуррам,

Янги йилни кутамиз.

 

Дўст-у ёрон жам бўлиб,

Яхшиларни эслаймиз.

Аҳил-у бирдам бўлиб,

Тинчлик куйин куйлаймиз.

Зулфизар Ўрозбоева,

16-сонли мактаб ўқувчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026