Фан ойлиги муваффақиятли ўтди
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги умумий ўрта таьлим мактабларида бўлгани каби туманимиздаги 75-сонли мактабда ҳам декабрь - ижтимоий фанлар ойлиги уюшқоқлик билан ўтказилди. Ойлик доирасида “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Ҳуқуқ билимдонлари” каби танловлар ҳамда очиқ дарслар ўтказилиб, уларда тарих ўқитувчиларининг касб маҳорати ва ўқувчиларнинг дарсларни қандай ўзлаштираётганлиги намоён бўлди.
Бундан ташкари декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан мактабимизда иншолар ва расмлар танлови ўтказилди.
10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кунга бағишлаб синфлар кесимида давра суҳбати ўтказилди. Фан ойлигининг сўнгги чорагида музей ташкил этилди. Музейни ташкил этишдан мақсад - ўқувчиларга қадимда қўлланилган уй-рўзғор буюмлари, меҳнат қуроллари, миллий кийимлар кўргазмалари, тарихий шахсларнинг расмлари, тарихий китоблар, тангалар билан ўқувчиларни таништириш, бу борада керакли билимларини беришдир. Фан ойлиги якунида мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Матмуратов ойлик доирасида амалга оширилган ишларга юкори баҳо берди ва уларда фаол катнашган ўқувчиларни Фахрий ёрлиқлар билан такдирлади.
Соҳиба ДУРДИЕВА, 75-сонли мактабнинг тарих фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶